Телеконференцияларда ўзини тутиш
Телеконференция олдиндан ўртага ташланган
муайян муаммога муносабатлар билдиришдир.
USENET доирасида деярли ҳамма мавзуда теле-
конференциялар мавжуд – эски бутилкаларни
коллекция қилишдан тортиб компьютер соҳаси-
даги янгиликларгача.
USENETнинг қатъий ва муҳим талаби шуки:
билдирилаётган муносабатлар фақат мавзуга
оид бўлиши лозим.
Қай бир янгиликлар гуруҳи, яъни муайян мав-
зуга муносабат – хат жўнатишдан аввал FAҚ (тез-
тез бериладиган саволлар) номли ҳужжатни ўқиб
чиқиш керак.
Яна бошқаларнинг қандай ёзганлигини, яъни
мақолаларини ўқиб чиқиб, конференциянинг
барча сир-асрорларини ўрганса бўлади.
Ўз хат-ёзувингизни жўнатишдан аввал бир ўй-
лаб кўринг: «Сиз ёзган хат-хабарни бошқа одам
сизга жўнатса, сиз уни ўқиб кўрармидингиз».
Ғамгин кўнгил изҳорлари, кундалик турмуш
ташвишлари акс этган ёзувларингиз бировни қи-
зиқтириши амри маҳол. Чунончи, кўнгил дард-
ларини бўшатиб олиш учун мўлжалланган алоҳи-
да конференциялар ҳам мавжуд. Хат-ёзувлар
бир-бирига аралашиб кетиб, киши калаванинг
учини йўқотиб қўйиши мумкин. Шу боис муно-
зарада иштирок этаётиб ҳамма ёзувларни диққат
билан ўқиб бориш лозим.
Мунозарада иштирок этаётиб, баъзан суҳбат-
дошнинг фикридан иқтибос олиш ҳам мумкин.
46
Бунда бутун матн эмас, балки сиз шарҳламоқчи
бўлган фикрлар олинади.
Кибермайдонда мунозара учун мавзуни эҳти-
ёткорлик билан танлаш керак. Чунки баъзан му-
нозарага ўз фикрингизни ёзиб юбориш ноқулай-
лик пайдо қилиши мумкин. Яъни сизнинг сўзла-
рингиз мунозара мавзусига мос эмас, деган жа-
воб (файл) олишингиз мумкин. Бундай хатонинг
оқибати ёмонроқ ҳам бўлиши мумкин. Конфе-
ренция модератори сизга бир неча мегабайт ке-
раксиз маълумотлар жўнатиб юборади, бу нарса
сизга керакли маълумотни топишга тўсқинлик
қилади.
47
Do'stlaringiz bilan baham: |