Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақтов ёрлиқлари )(миннатдорчилик мактублари
Йўриқнома билдириш хати
Йўриқнома – бизга ўзгалар томонидан бажа- риладиган хизмат тури. Унда дўстларга, яқинлар- га, баъзан бизларга бегона одамлар, хизматдош- ларга уларнинг хизматлари, ютуқлари ҳақида ёзишимизга тўғри келади. Кундалик ҳаётда йўриқномалар бегона ин- сонларнинг билими, қобилиятларини аниқлаш учун кўмак беради. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Шахс унчалик қобилиятли бўлмаса-да, буни ошкор айтиш ҳар доим ҳам мумкин эмас. Бу ҳолда далолатнома қайсидир соҳа бўйича қобилият юза- сидан берилади. Далолатнома ёзувчи шахс, дало- латнома эгаси олдидаги мажбуриятини, унга бўл- ган ишончини унутмаслиги лозим. Дўстлик каби тушунчаларни суиистеъмол қилгани ҳолда йўриқ- нома ёзишлар ҳолати ҳам тез-тез учраб туради. Агар биздан йўриқнома ёзиб беришни сўраса- лар, илтимос қилувчи шахс бизнинг ишончимиз- ни оқлашига ишониб, самимий, кўзлаган мақсад- ларига эришишни тилаган ҳолда ёзамиз. Мақтов ёрлиқлари )(миннатдорчилик мактублари Инсон ҳаётида қандайдир яхши таассурот қол- дирган, ҳаётга қайтишига ёрдам берган инсон- ларга бағишлаб раҳматнома мактублари ёзилади. Мактуб мазмунини юракдан ҳис-ҳаяжон, мин- натдорлик, ўзини унинг олдида қарздор деб би- лиш ҳисси ташкил этади. 68 Шунда ҳам бундай мактубни ёзишдан аввал фикрингизни жамлаган ҳолда, нима учун мин- натдорчилик билдиришингизни аниқ ва лўнда қилиб ифодалашингиз керак. Раҳматнома мактуби аниқ раҳматнома бери- лаётган шахс номига ёки нима учун миннатдор- чилик изҳор қилинаётганлигига қаратилган бў- лиши шарт. Бунда эътиборни бу хизмат қандай кўрсатилганлигига қаратишимиз лозим. Раҳматнома мазмунидаги мактубни кечиктир- маслик лозим; агар баъзи бир сабабларга кўра кечиктиришга тўғри келса, хатнинг биринчи сат- ридаёқ узрингизни билдириб, хатни давом этти- ришингиз мумкин. Узрнома Бу мактуб – кимгадир озор берилган ёки тў- сатдан кимдир ҳақорат қилинган ҳолатларда битилувчи узр мактуби. Унинг асосий мазмуни очиқ-ойдинлик, ҳақиқатгўйлик ҳисобланади. Агар ноҳақ гумон қилинаётган бўлсангиз, иш- нинг моҳиятини аниқ оча билиш ҳақиқатнинг қарор топишига ёрдам беради. Агар ўзингизни оқлаб, бошқа бир кишини айбланувчи қилишин- гиздан аввал пухта ўйлаган ҳолда аниқ фикрга эга бўлганингиздан, жиноятига амин бўлганин- гиздан сўнггина унинг исмини кўрсатишга кири- шинг. Далили бўлмай бошқа бир шахсни айбдор қи- лиш оловга ёғ қуйган билан баробардир. Агар айтмаган гапи учун узр сўрашни хоҳласангиз, 69 аввал ўзингизни босиб олинг, «жаҳл чиққанда ақл кетади» мақолига риоя қилинг. Узрнома ақлни йиғган ҳолда, тинч, асабий- лашмасдан ёзилгандагина мақсадга мувофиқ бўлади. Табрикнома Табрикномалар фақатгина қувончли кунларга бағишлаб ёзилади. Уларнинг қисқа, аниқ бўлиши- га аҳамият бериш лозим. Яқинлар ва дўстларга ёзилган таклифномалар содда, барча расмиятчи- ликлардан холи ҳолда ёзилса, узоқроқ танишлар, ҳамкасблар ўртасида ўртамиёна муносабатда битилади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling