Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Талабнома
Биз ниманидир илтимос қилишимиз, тўғри-
дан-тўғри илтимос қилиб ишимизни битириши-
миз мумкин.
Бу ҳолатларда шахснинг ҳолатига, биздан 
қарздор инсоннинг турмушига қараб хулоса қи-
лишимиз лозим.
Турли қарздорлик ва бошқалар тўғрисидаги 
фактлар яширинган ҳолатда битилади; баъзи бир 
муҳим маълумотлар бундан мустасно.
Ҳар бир инсон ўзининг инсонлар олдидаги 
қарзини ҳеч қачон унутмаслиги лозим, лекин 
баъзан ўзимиз билмаган ҳолда ёдимиздан кўта-
рилиши ўнғайсиз ҳолатларга тушиб қолишимизга 
сабаб бўлиши мумкин.
Бу ҳақда ёзма равишда қарздорнинг қарзин-
гизни бергиси келмаётганига амин бўлганин-
гизда ёки умуман унутганда мактуб битишингиз 
мумкин.
Таъзиянома
Таъзиянома хатлари энг мураккаб бўлиб, ин-
сон бошига тушган бундай қайғули онларни 
фақатгина сўз билан ифодалаш жуда қийин ва 
қайғулидир. Шунинг учун ҳам жуда эҳтиёткорлик 
билан инсонга ҳамдардлигини билдириш лозим...
Агар инсон бунда фақат ғам-алам тўғрисида 
ёзса, ғамини янада оғирлаштириш мумкин. Бун-
дай мактублар жуда эҳтиёткорлик билан жабрла-
нувчи ярасини янгиламасдан бажарилиши керак.


74
Вафот этган инсонларнинг ажойиб, олижаноб 
сифатларини, бахтли, ёқимли дақиқалари ва кунла-
рини, у билан боғлиқ бўлган воқеаларимизни эслаш, 
азадор инсонларга ёқимли кайфият бағишлайди.
Албатта, хатнинг асосий мазмуни биз йўқот-
ган инсоннинг шахсига қайғуриш ҳиссидан ибо-
рат бўлади.
Инсонни йўқотишдан оғир дард йўқ. Инсонга 
йўқотилган шахс ҳақидаги дилбар хотираларгина 
бу аламни енгишимизга ёрдам беради.
Икки оила аъзосининг ажрашуви, ўзини йўқо-
тиб қўйиш ҳолати ёки катта миқдорда пул йўқо-
тиш ҳолатлари яқинларимизни ҳам ташвишга 
солади. Бунда яқинларимизнинг мадади, кўмаги, 
ҳамдардлигини ифодаловчи мактублар бизнинг 
кайфиятимизни кўтаришга мадад беради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling