Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Туғилган кун ва юбилейлар. Ота-она, яқин 
қариндошлар ҳамда барча биз қарздор бўлган 
шахсларга нисбатан эътиборлироқ бўлиш биз-
нинг бурчимиз. Байрам ёки таваллуд айёмларида 
уларни йўқлаб, муборакбод этмоғимиз шарт.
Бундай мактублар қисқа, уларга ҳурмат ва 
садоқатимизни ифодаловчи сатрлардан иборат 
бўлади.
Опа-сингил, ака-ука, яқин қариндошлар, дўст-
лар ҳам бизнинг эътиборимизга сазовордирлар.
Ҳозирда бундай муносабатлар турмушдан 
узоқлашган бўлса-да, чиройли қилиб безатилган 
ёки гуллар сурати туширилган табрик қоғозлари 
бундай мактублар ёзишга жуда мос келади. 
Янги йил. Бир шаҳарда истиқомат қилувчи 
шахсларга янги йил табрикномалари юборилади 
ёки табриклаш учун борилади. Бундай ҳолатлар-


70
да мактублар одатда фақат қариндошлар ва яқин 
дўстларгагина битилади.
Кўпчилик бунда йилнинг биринчи ёки охирги 
ойида ёзаётган мактубларидан фойдаланади ва 
янги йил табриклари орқали тилакларини ифо-
далайди. Агар янги йил муносабати билан бит-
тагина мактуб ёзиш лозим бўлиб қолса, унинг 
мазмуни эски йил воқеалари, эришилган муваф-
фақиятларни ўз ичига олган бўлиши керак ва 
янги йил ҳам ана шундай омадли ўтишини истаб 
тилак билдирилади.
Тўй. Тўй, никоҳ маросимлари учун табрикно-
малар одатда мактуб шаклида юборилади.
Унда оилавий ёки бирор-бир шахснинг шу тўй-
дан хурсандчилиги; агар келин ёки куёв таниш 
бўлса, уларнинг яхши хусусиятларига тўхталиб, 
мактуб сўнггида бахт-саодат тилаб тугатилади.
Фарзанд дунёга келиши ҳам табрик мактуби 
битишга арзийдиган воқеа ҳисобланади. Агар 
бизга бу хабар мактуб орқали билдирилган бўл-
са, қисқа, чиройли сўзлар билан табриклашимиз 
лозим.
Бу мактуб мазмуни бизнинг қувончимиз, кич-
кинтой ҳақидаги саҳифа ва ниҳоят фарзанди-
мизнинг бахтли келажаги учун тиланган тилак-
лар ва фарзанднинг ота-онасига билдирилган 
соф ниятлардан иборат бўлиши керак.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling