Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Постскриптум – хатни тугатиб бўлгандан 
кейин нимадир эсга тушиб қолса, давом этти-
риб ёзиш. Бунда хатни тугатгандан кейин Р.S 
ёки N.B. бу (postskriptum ёки notebene) қўйилиб, 
эсдан чиққан гаплар қисқача баён қилинади.
Одоб юзасидан почта қоғозига ёзган маъқул. 
Хат ёзишадиганларнинг почта қоғозлари оқ бў-
лиши керак. Турли рангда ва безатилган қоғоз-
ларда яқин кишиларингизга хат ёзиш мумкин.


59
Одоб доирасида аниқ, қийин ўқилмайдиган 
қилиб ёзилиши керак. Эҳтиёткорлик билан, ор-
тиқча бўямасдан ўз фамилиянгизни ёзишингиз 
керак.
Олинган хатлар кимдан эканлиги аниқ бўлма-
гани учун жавобсиз қолиш ҳоллари тез-тез учраб 
туради. Натижада меҳнат, қоғоз ва пул бекор ке-
тади.
Хат ёзилган қоғозни конвертга солаётганда 2 
га буклаш керак.
Хат 3 хил бўлади:
1) оддий
2) буюртма
3) агар пул жўнатилган бўлса, пулли.
Ҳар бир хатга сана, ой, кун, баъзан йил ҳам 
ёзилади. Иш юзасидан ёзилаётган хатларда сана 
юқорига, ўнг томонга қўйилади, хатларда эса 
имзо билан бирга чап томонга қўйилади. Биров-
нинг номига келган хатни очиш пасткашлик ҳи-
собланади. Очиқ ҳолда турган хатни ўқиб олиш 
ҳам одобга зиддир. Кимгадир аталган хатни хат 
ёзаётган шахснинг розилигисиз ўқиш, хатда қан-
дайдир сир ёки бирор вазият ҳақида, кимнингдир 
шаънини ерга уришга қаратилган маълумот бўл-
са, булар ҳақида ошкор қилиш одоб-ахлоқ қоида-
ларига хос эмас. Хат ёзиш одоби маълум қоида-
лар, урф-одатлар доирасига асосланади.
Янги йил билан табриклаб ёзилган хатларни 
байрамдан аввалроқ жўнатиш керак. Чунки бу 
хат байрамдан бир кун аввал ёки байрам куни 
етиб бориши керак. Бу қоида туғишганларга 
аталган. Дўстлар ва танишларни янги йилнинг 


60
биринчи ҳафтасида табриклаш керак, қолган-
ларни январ ойида табриклаш мумкин.
Табрик ёзишда қоғознинг сифатлисини тан-
лаш зарур ва орқа томонига ёзмаслик керак. 
Чиройли ёзиш талаб қилинмайди, лекин ту-
шунарсиз ёзиш ҳам одобдан эмас, бу худди бу-
руннинг тагида кимдир ғўлдираганга ўхшаш гап. 
Маъноси мужмал бўлган хатларни ўқиш кўнгилни 
хира қилади. Битта ҳарфдан кейин нуқта қў йиш 
яхши эмас, ҳатто бу қўпол хато ҳисобланади.
Агар хатда иккинчи одамга мурожаат қилаёт-
ган бўлсангиз, «Сиз», «Сизнинг» демоқчи бўл-
сангиз, катта ҳарфлар билан ёзишингиз керак.
Хатда «Сизнинг фақирингиз» деб ёзиш ҳозир 
яхши эмас. Ҳозирда бунинг ўрнига «Хизматин-
гизга тайёрман» ёки «Сизга садоқатли», «Сизга 
ҳурмат ва эҳтиром ила» деб ёзилади.
Сиз ёзишаётган одамга қандай муносабатда 
бўлсангиз, шундай ёзасиз, масалан, туғишган ёки 
яқин танишларингизга «Севимли», «Садоқатли» 
деб ёзасиз.
Қандай маънода хат ёзишингиздан қатъи на-
зар иш юзасидан, дўстларча ёки дабдабали бўлса 
ҳам ҳеч қачон манзил ва сана қўйишни унутманг.
Сиздан мавқеи юқори ёки паст бўлган ин-
сонлар билан ёзишаётганингизда ортиқча сўз-
лар ёзманг. Биринчидан, сиз мавқеи ўзингиздан 
юқори бўлган шахсга нисбатан ҳурматсизлик 
бўлади, иккинчидан, мавқеи сиздан паст туради-
ган шахсга ортиқча сўзлар ишлатсангиз, бу унга 
нисбатан бетакаллуфлик бўлади. Узундан-узоқ 
хатлар туғишган қариндошга ва яқин танишларга 
ёзилади.


61

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling