52
даб келмоқда. Сенеканинг Плинаюга ёзган хат-
лари инсонларга кўп нарсани ўргатувчи нодир ва
эстетик жиҳатдан қимматли мактублардир.
Антик даврдан
бошлаб роман ва поэмалар
ёзиларди. Россияда Карамзин «Рус саёҳатшу-
носининг хати» асарини яратди. Бу асар кунда-
лик-хатлар йиғиндиси. Ниҳоятда тез ўтувчи ҳаёт
оқими, чуқур ва
кенг маъноли сюжет, ҳар бир
хатга туртки бўлган воқеа-ҳодисалар,
уларнинг
фалсафаси, тўлиқ ҳаётий
кузатувлари асоси-
да ёзилган бу асар қайсидир жиҳатдан М.Мон-
таннинг «Тажрибалар» асарига тенглашади. Шу
ўринда Флип Честерфилднинг «Ўғлимга хат-
лар» асарини эслаб ўтиш жоиз. Бу
китоб эсте-
тик одоб-ахлоққа йўналтирилган ва бу ерда ёш
инсонга жамиятда, ҳаётда ўзини қандай тутиши
ҳақида амалий маслаҳат беради. Агар сиз Шарқ
билан қизиқсангиз,
унда француз маърифат-
парвари Ш.Монтескьенинг «Форс мактублари»
асари сизга кўп нарсани ҳикоя қилиб беради.
А.Пушкин, И.Тургенев, Ф.Достоевскийнинг ро-
манларидаги хатлари
эса бизнинг асримизда
камёб бўлган самимийлик
атмосферасини яра-
тади, қалб бўшлиқларини тўлдириб, унга малҳам
бўлади. Умуман олганда, биз маданий ва маъна-
вий меросга эҳтиёткорлик
билан муносабатда
бўлишимиз керак. Ўйлаб кўринг, биз қанчалик
боймиз; бизда ҳақиқий инсон бўлиш учун ҳамма
нарса муҳайё.