Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
ИНТЕРНЕТ ВА ЭТИКЕТ
Интернетда хат ёзишнинг бир қанча 
муҳим кўрсатмалари мавжуд. Бу кўр-
сатмалар ёзишмалар ва электрон почта 
орқали хатларда қўлланма бўлиб хиз-
мат қилади.
Хат олингандан кейин 5-7 кун мобайнида жа-
воб ёзиш керак. Хатни «Ҳурматли…», «Ассалому 
алайкум…», «Азизим…», «Меҳрибоним…» каби 
сўзлар билан бошлаш мумкин.
Кўнглингизга яқин одам билан одатда қандай 
оҳангда гаплашсангиз, шу тарзда мулоқотда бў-
линг. Яхши таниш бўлмаган одамга ўзингизни ту-
тиб, одоб доирасидан чиқмай ёзишингиз керак.
Хатни тугатаётганда унга соғлиқ ва омад ти-
лаб «Бахтли бўлинг», «Саломат бўлинг» иборала-
ри билан тугатсангиз бўлади.
Хатни тугатгандан кейин, яна нимадур муҳим га-
пингиз эсингизга тушиб қолса, имзодан ке йин, ло-
тин ҳарфларда П.С. қўллайсиз. Бу «постк риптум» 
«ёзиб бўлгандан кейин» маъносини беради.
Ҳеч қачон бемаъни иборалардан фойдалан-
манг. Агар ҳазил қилишни истасангиз, ҳазилла-
шинг, нимадир демоқчи бўлсангиз, ўзингизнинг 
гапингизни оддийгина қилиб айтинг, бегона, кў-
чанинг бемаъни гапларини ишлатманг.
Электрон ёзишмаларда эмоционал ҳолатларни 
ифодалаш учун махсус белгилар «смайликлар» 


42
бор. Кулгу турли фикрларни ифодалайди. Мана 
бир қанчасини кўриб чиқамиз.
:-( – хафагарчилик
:– заҳарханда кулги
:-Е – тишни кўрсатиш
:-] – жинниларча кулиш
:-\ – ишончсиз ва қаттиқ ажабланиш
:-П – тилни кўрсатиш
:-* – ўпмоқ
:-0 ёки –() ҳайратдан оғзини очиш
:*) – алкаш ёзувчи
:-) – кўз қисиб, табассум қилиш. Вариант: 
«Хафа бўлма, ҳазил»
-) – кўз юмуқ. (Вариант: хитойлик)
Бу рўйхатни хоҳлаганча давом эттириш мум-
кин.
Интернетдан фойдаланиш қоидалари

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling