Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Ишга қабул қилиш суҳбати
Суҳбат учун таклиф олганингиздан 
кейин, ташкилотга қўнғироқ қилиб бо-
радиган кунингиз ва вақтини келишиб 
олинг. Шунда бошқалар вақтини қадр-
лашингизни кўрсатган ҳолда ташкилот-
дагиларнинг ҳурматини қозонасиз. 
Суҳбатга бораётганда эртароқ ҳаракат қи-
линг, бу кеч қолгандан яхшироқ. Лекин жуда ҳам 
эрта бориш шарт эмас.
Суҳбат ўша одам ҳақида кўпроқ маълумотга 
эга бўлиш ва у одамнинг яхши-ёмон томонла-
рини кўриш, ўзи билан жонли мулоқотда бўлиш 
мақсадида ўтказилади. 
Бўлажак бошлиғингиз ва кадрлар бўйича ме-
нежер билан учрашув – бу сизга берилган савол-
ларга жавоб беришингиз, кимлигингизни кўрса-
та олиш ва жонли мулоқот чоғида ўзингиз ҳақин-
гизда тўла маълумот беришдир. Шунинг учун 
суҳбатга яхшилаб тайёргарлик кўринг. Булардан 
ташқари ташқи кўринишингизга ҳам алоҳида 
эътибор беринг, учрашувга мос кийининг. Па-
ла-партиш ташқи кўриниш ва ўзингизни тути-
шингиз билан раҳбарни менсимаётганингизни 
намойиш қилган бўласиз. 


12
Кўринишга кўра кутиб олишади
Кийимга қараб кутиб олиб, ақлига 
кўра баҳо бериш ҳақидаги нақл бекорга 
айтилмаган.
Иш қидираётган эркак кишининг иккита кост-
юми бўлиши керак: биттаси – кундалик юриш 
учун, иккинчиси учрашувлар, тадқиқотлар, ин-
тервьюлар, суҳбатлар учун кийилади. Кунда 
кийи ладиган костюм – майда катакли ёки тўғри 
чизиқли матодан тикилади. «Байрамона» костюм 
одатда жиддий тусда бўлиб, тўқ кулранг, тўқ си-
ёҳранг ёки қора матодан тикилади. Ёки бу ранг-
ларни бир-бирига аралаштириб тикиш ҳам мум-
кин. Костюм, кўйлак ва галстук бир-бирига мос 
келиши керак. Бундай костюмга тўқ жигарранг 
ёки қора рангли туфли мос тушади. Ишхонада 
спорт кийими, спорт оёқ кийими, яъни кроссов-
ка кийманг. Дастрўмолча олишни унутманг. 
Аёллар суҳбатга чиройли костюм кийиб 
бориш лари керак. Чунки кийим-бошингиз сиз 
ҳақингизда кўп маълумот беради. Бу ҳолатда ҳеч 
қачон ўта очиқ рангли, кўзни чарчатадиган ял-
тир-юлтир кийимлар киймаслик керак. Суҳбат-
дан олдин эркаклар сочларини тартибга келти-
риш ва ташқи кўринишига эътибор бериш учун 
сартарошхонага боришлари тавсия этилади. 
Сочлар чиройли ва текис бўлиши керак, ҳеч қа-
чон тўйга кетаётгандай дабдаба билан соч турма-
клатманг. Ташқи кўринишингиздаги камчиликни 
ҳар қандай одам дарров сезади ва сизга нисбатан 


13
яхши фикр уйғонмайди. Хуллас, сизнинг кўри-
нишингиз вақтида ухлаб дам оладиган, тартибли 
инсоннинг ҳаётдан мамнун қиёфасини намоён эт-
син ва ўзгаларга шундай маълумот берсин. Ҳатто 
бундай бўлмаса ҳам бутун кучингиз билан бунга 
ҳаракат қилинг. Ночор эканлигингизни ҳеч қаер-
да сездирманг. Бундайларни ҳеч қаерда, ҳеч ким, 
ҳатто қариндошлар ҳам хуш кўрмайди. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling