Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Сиз пассажирсиз. Агар сиз бировнинг маши-
насида ўтирсангиз, демак, ўзингизни меҳмон 
деб ҳис қилинг. Ва ўзингизни шунга муносиб ту-
тишингизга тўғри келади.
Агар сиз машинага иш ҳамкорингиз билан 
ўтирсангиз, этикет қоидаларини бузиб қўймас-
ликка ҳаракат қилинг. Аёллар пардозини, соч 
турмагини тўғрилаш учун орқадан туриб кўз-
гудан фойдаланмасликлари керак. Шунингдек
йўлда лаб бўяшни хаёлингизга ҳам келтирманг.
Агар сизга йўлда тамадди қилиб олишга тўғри 
келса, эҳтиёт бўлиб овқатланинг.
Машинангизга ёқилғи қуйишни йўловчи ол-
масдан бурун бажаринг.
Таксидан қандай фойдаланасиз
Таксига ўтирганда орқа ўриндиққа 
ўтирганингиз тўғрироқ бўлади. 
Агар машинага икки кишидан кўпроқ одам 
ўтиришга тўғри келса, ўзингиздан каттароқ 
ёшдаги кишиларни орқа ўриндиққа ўтиришини 
таклиф қилинг.


117
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
ХАЛҚАРО ИШБИЛАРМОНЛИК
Ишонасизми, йўқми, халқаро му-
омалада умумий бир тушунарли тил 
мавжудки, бу табассумдир.
Хориж мамлакатларидаги ҳаёт ва ишбилар-
монлик характери бизникига ўхшамаслиги мум-
кин. Шунинг учун баъзи муҳим нарсаларни би-
либ олишингиз керак.
Қўл бериб кўришиш
Турли мамлакатларнинг маданият-
лари бир­биридан кескин фарқ қилади. 
Баъзи мамлакатларда, масалан, ҳам-
корларнинг бир­бирига яқин туриши 
ҳақорат ҳисобланади. Бошқа томондан 
бир­бирига енгилгина тегиб кетиш ҳам 
дилсиёҳликни келтириб чиқаради. 
Айнан шунинг учун қўл бериб кўришиш турли 
мамлакатларда турлича қабул қилинади.
Европада қўл бериб кўришиш одамлар ўртаси-
даги одатий ҳолат ҳисобланади.
Эслатма. Европа мамлакатларида аёл киши 
биринчи бўлиб кўришиш учун қўлини узатиши 
керак.
Шарқда эса, бутунлай бошқача. Уларнинг ма-
даниятига кўра эркакларнинг ўзи биринчи бўлиб 


118
қўл узатишмаса, аёлларнинг ўзи уларга қўл уза-
тиши мумкин эмас. Бундай кўпгина қараш ва ма-
даниятлар, афсуски, ўзгариб туради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling