Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Шошилмасдан сўзланг
Шошилмай сўзлай бошланг. Чунки 
сизни хорижлик ҳамкорларингиз на-
фақат сизни яхши тушуниши, балки 
сизнинг талаффузингизга кўникиши 
ҳам керак.
Масалан, агар кимдир саволингизга тўғри жа-
воб бермаса, бу уларнинг саволингизга тўғри 
жавобни билмаслигини англатмайди. Шунчаки 
улар сизнинг саволингизни тўла тушунишмаган.
Ўзингизга қулай ҳолатларда кўрсаткич таёқча-
дан фойдаланинг. Учрашув ва амалий машғулот-
ларда доскадан, карта, диаграмма ва бошқалар-
дан фойдаланиш бу предмет сизнинг халқаро ау-
диторияда муҳокама қилаётган мавзу атрофида 
тўпланишини ёрдам беради.
Ҳазилнинг таги зил
Ҳазиллашишга жудаям ишқивоз бўл-
манг. Хорижлик ҳамкорларингизнинг 
маданий ҳаётида сиз қилаётган ҳазил бу-
тунлай ўзгача маъно касб этиши мумкин. 
Аслида ишбилармонлик учрашувларида му-
ваффақиятли чиққан ҳазил энг катта санъат ҳи-
собланади. Аммо маданияти ва анъаналари тур-


119
лича бўлган мамлакатларда ҳазил ҳам турлича 
мақомга эга эканлигини унутманг. 
Энди эса бошқалар кўнглидаги гапларни англай 
олишни ҳам ўрганинг. Ҳамкорларингизнинг сиз-
нинг фикрингизга бўлган муносабатларини улар-
нинг юз қиёфаси, овози ва ҳаракатларидан билиб 
олинг. Аввало, ҳамкорларингизнинг ишбилармон-
лик тажрибаси, салоҳиятига ҳурмат билан муно-
сабатда бўлинг. Энди эса яна бир бор такрорлай-
миз, бутун инсониятнинг умумий бир тили мав-
жудки, бу ҳам бўлса самимий табассумдир.


120
ЎН ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ ВА ЭТИКЕТ
Байрамлар ҳамкорларни, бир жамо-
ада меҳнат қилувчи ходимларни яна­да 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling