Ишнинг мақсади: Очиқ кон ишлари элементлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва уларнинг график тасвирланиши билан танишиш


Download 325.24 Kb.
bet1/3
Sana26.09.2020
Hajmi325.24 Kb.
#131318
  1   2   3
Bog'liq
1-амалий иш bb05441530e82615812636875cd186c7


амалий машғулот №1.

ОЧИҚ КОН ИШЛАРИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ГРАФИК ТАСВИРЛАНИШИ.

Ишнинг мақсади: Очиқ кон ишлари элементлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва уларнинг график тасвирланиши билан танишиш.

Бевосита ер юзасидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун бажариладиган кон қазиш ишлари мажмуи очиқ кон ишлари деб юритилади.



1.1 Очиқ кон ишларининг табиий шароитларга боғлиқлиги

Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш иқтисодий самарадорлигини асослашга қатор табиий, кон-техник, иқлимий каби омиллар таъсир кўрсатади. Улардан асосийлари: кон ер юзасининг релефи, коннинг ер юзасига нисбатан қандай чуқурликда жойлашганлиги, руда танасининг ётиш бурчаги, фойдали қазилма ётқизиғининг қалинлиги, шакли, гидрогеологик шароитлари ва бошқалар.





1-расм. Фойдали қазилма кони худуди релефининг кўринишлари: а-текислик; b-нишаб; d - кўтарилма; e - баланд-пастлик; f- сув юзали (ётқизиқ сув остида).

Конлар ер юзасига нисбатан юзаки (қоплама жинслар қалинлиги 20 - 30 м гача), чуқурликда (қоплама жинслар қалинлиги 40 м дан кўп), баландликда ва чуқурлик-баландликда жойлашган бўлиши мумкин.



Ётиш бурчаги бўйича фойдали қазилма ётқизиқлари горизонтал, ётиқ, қия ва ўта қия бўлади. Ётиш бурчаги 10° гача бўлган ётқизиқлар горизонтал ва ётиқ деб юритилади. Горизонтал ва ётиқ кон ётқизиқларини қазиб олишда қазишдан бўшаган майдонлардан қоплама жинсларни жойлаштириш учун фойдаланилади (2 - а расм).



2- расм. Карернинг кўндаланг кесим схемалари.

Ётиш бурчаги 10°-30° бўлган ётқизиқлар қия кон дейилади. Бундай конларни қазиб олишда ётқизиқнинг ётиш ёни карернинг ишламайдиган ёнбағирини (борт) ташкил қилади ва қазишдан бўшаган майдонга қоплама жинслар тўкилмайди. Ётиш бурчаги 30° дан катта бўлган ётқизиқлар ўта қия конлар деб аталади ва ётқизиқнинг ҳар иккала ёнини ташкил қилган қоплама жинслар қазиб олиниб, фойдали қазилма захираси қазишга тайёрланади. Бундай конларни қазиб олишда қазишдан бўшаган майдонга қоплама жинслар тўкилмайди (2-b,d расм).



Download 325.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling