Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. А. Оукен қонуни


Download 67 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi67 Kb.
#1162795
Bog'liq
A. Ouken qonuni, Ishsizlikning iqtisodiy oqibatlari



Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. А. Оукен қонуни.

Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш потенциали потенциал ЯИМ кўрсаткичи билан ўлчанади.


Макроиқтисодий беқарорлик туфайли, иқтисодий пасайиш даврида мамлакат ўз иқтисодий потенциалини тўлиқ ишга солмасдан, яратилган ҳақиқий ЯИМ ҳажми (Yҳ) потенциал ЯИМ (Yп) ҳажмидан ортда қолади. Яъни ЯИМнинг узилиши (YУЗ) рўй беради.


Yҳ – Yп
YУЗ= ----------------- 100
Yп
Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади.
Потенциал ЯИМ*ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади.
Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯИМ ҳажмини ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни унинг табиий даражасида сақлаш ва тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯИМ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯИМ* ҳақиқий ЯИМ дан катта бўлади.
Ишсизлик даражаси ва ЯИМ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукен математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун, ОУКЕН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса миллий иқтисодиёт ЯИМни икки ярим фоизга кам яратади. ЯММнинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётнинг келгуси тараққиётини инвестициялаш имкониятлари қисқаришини билдиради.
Оукен қонуни ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда β коэффициенти деб аталган бу коэффициент миқдори 2 фоиздан 3 фоиз оралиғида деб ҳисобланади.
Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:
YУЗ= -2,5[ u -u]

Бу ерда: uишсизликнинг табиий даражаси;


u – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси.
ЯММ узилишини ифодалайдиган формула билан Оукен қонунини формуласини умумлаштириб қуйидаги формулани оламиз:


Yҳ – Yп
------------- 100 = - β [ u -u]
Yп
Оукен қонуни изоҳлаган миқдорий боғлиқликнинг тескари жиҳатига эътибор қаратамиз. Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики ЯИМнинг 2-3 фоизга ўсиши даврий ишсизлик даражасини 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқармас экан. Яъни дастлабки 1 фоизлик иқтисодий ўсиш фан-техника тараққиёти натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ҳисобига эришилиши мумкин, шунингдек бу пайтда аҳоли сонининг кўпайиши ҳам ишсизлик сонинининг пасаймаслигига сабаб бўлади. Дастлабки 2-3 фоиздан юқори бўлган ҳар 2-3 фоиз иқтисодий ўсиш эса даврий ишсизликни 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқаради. Демак 1 фоизлик даврий ишсизликни тугатиш учун йиллик 4-6 фоизлик иқтисодий ўсиш таъминланиши керак.


Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling