Иштирокчиларнинг мотивацияси мотивацияни йўҚ Қ


Download 51 Kb.
Sana05.10.2023
Hajmi51 Kb.
#1692846
Bog'liq
МОТИВАЦИЯ


МОТИВАЦИЯ


ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ МОТИВАЦИЯСИ


МОТИВАЦИЯНИ ЙЎҚ ҚИЛИШНИНГ БЕШТА УСУЛИ:

  • Тингловчилар билан алоқа ўрнатманг

  • Аудиториянгиз пассив бўлишини таъминланг

  • Тингловчилар орттирган билимларидан ва кўникмаларидан фойдаланмайдилар деб фараз қилинг

  • Кўпроқ танқид қилинг

  • Шундай қилингки, савол бераётган киши ўзини аҳмоқона ҳис этсин



ТИНГЛОВЧИНИ МОТИВАЦИЯ ҚИЛИШГА СИЗГА НИМА ЁРДАМ БЕРАДИ:

  • Берилган билимлар ва кўникмаларнинг зарурлигини тушунтиринг

  • Шахсий масъулият ҳиссини яратинг

  • Жараён вақтида иштирокчиларнинг қизиқишини уйғотинг ва сақлаб туринг

  • Орттирилган тажрибаданбилимлардан ҳаётда қандай фойдаланиш
    мумкинлигини тушунтиринг

  • Маъқуллаш, эътироф этиш, рағбатлантириш

  • Соғлом рақобат

  • Ўзингиз ҳам манфаатдор бўлинг

  • Олинган билимлар, тажриба туфайли келажакда тингловчилар қандай
    қилиб муваффақият қозонадилар

  • Ҳар бир иштирокчининг ички асосланишини аниқланг

  • Мулоқот қилишга имкон беринг

  • Танлашга имкон яратинг



СИЗНИНГ ТИНГЛОВЧИЛАРИНГИЗДА ҚАНДАЙ МОТИВАЦИЯ МАНФААТ БЎЛИШИ МУМКИН:

  • ______________________________________________________________________

  • ______________________________________________________________________

  • ______________________________________________________________________

  • ______________________________________________________________________

ТИНГЛОВЧИЛАРИНГИЗНИНГ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ ЭЪТИБОРГА ОЛИНГ


ФИЗИОЛОГИК
Агар сиз бирор маротаба ноқулай стулда, яхши иситилмайдиган хонада, ҳаракатланиш имконига эга бўлмасдан икки соатдан кўп вақт давомида ўтириб кўргаи бўлсангиз, гап нима тўғрисида бораётганлигини тушунган бўлсангиз керак. Яъни, кишилар учун қулай шароит яратиш керак, зарур бўлганда, улар ўрнидан туриб, чиқиб кетиш имконига эга бўлишлари лозим.


ХАВФСИЗЛИК
Биз нафақат жисмоний, балки мулоқот вақтидаги хавфсизлик тўғрисида сўз юритяпмиз. Агар киши бемалол луқма ташлаш ва савол бериш имконига эга бўлмаса, агар кишилар бир-бирларини ҳақорат қиладиган муҳит вужудга келган бўлса, мураббий эса алоҳида тингловчиларга улар аҳмоқона саволлар бераётганларини айтса, аммо бу нуқтаи назар ҳақиқатдан узоқ бўлса, киши ўзини хавфсиз ҳис этмайди. Фақатгина ишонч ва ўзаро ҳурмат муҳити ҳар бир кишига самимий бўлиш, ўз фикрларини бемалол баён этиш ҳамда бегона нуқтаи назарни эгаллаш - ўрганишга имкон беради.

ўз—ўзини қарор


топтириш бўйича
эҳтиёжлар (ўз-ўзини
ривожлантириш ва
ўз қобилиятларини намойиш қилиш)

ҳурмат қилиш бўйича эҳтиёжлар


(ўз—ўзини ҳурмат қилиш, эътироф этиш, мақом)


Ижтимоий эҳтиёжлар (маънаний яқинлик ҳисси,
муҳаббат)

Ўз-ўзини асраш бўйича эҳтиёжлар (хавфсизлик, ҳимояланганлик)




Физиологик эҳтиёжлар (очлик, сувсизлик)


Эҳтиёжлар пирамидаси (А. Маслоу бўйича)
ИЖТИМОИЙ
Тренингнинг икки "юзи" — мазмун ва муносабат мавжудлигини ёдингизда тутинг. Катталар турли даражаларда мулоқот қилиш эҳтиёжига эгалар ва мураббийнипг вазифаси ушбу эҳтиёжни қондириш учун муҳит яратишдан иборатдир.
Айрим иштирокчиларда бир—бири билан, бошқаларда — мураббий билан, учинчи шахсларда эса — материал билан мулоқот қилишга кучли эҳтиёж туғилади.


ҲУРМАТ ЭЪТИРОФ
ҳар бир киши эътироф ва ҳурматга нисбатан табиий эҳтиёжга эга.
Мураббийнинг масъулияти — кишилар бир-бирини камситадиган, уялтирадиган эмас, балки бир—бирининг гапига қулоқ соладиган, бошқаларнинг тажрибасини ўрганадиган ва шу билан бошқаларга ўз ҳурматини билдирадиган муҳитни яратишдан иборатдир. ҳар бир иштирокчи семинар давомида биргаликдаги ишга қўшган ҳиссасини таъкидлаб ўтиш учун имкон топишга ҳаракат қилинг.


ЎЗ ҚОБИЛИЯТИНИ НАМОЙИШ ЭТИШ
Кишиларда бир нима қилиш ва яхшироқ натижаларга эришиш бўйича табиий эҳтиёж мавжуд. Тренинг вақтида улар ҳар бир аниқ топшириқни бажараётганларида яхшироқ натижаларга эришишни хоҳлайдилар. Тренинг ўтказилаётган вақтда унинг натижаси уларга қандай қилиб ўз ишларида янада мукаммал бўлишларига ёрдам бериши мумкинлигини билмоқчи бўладилар.


"ҚОНДИРИЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР МОТИВЛАШТИРАДИ.
ҚОНДИРИЛГАН ЭҲТИЁЖЛАР МОТИВЛАШТИРМЙДИ…
Эҳтиёжларнинг ўсиб борувчи чизиғи мавжуд, яъни аввал паст даражадаги, кейин эса юқори даражадаги эҳтиёжлар қондирилади.
Агар киши қаттиқ бетоб бўлса, шу пайтда уни ўзинииг қобилиятларини намойиш этиш масаласи ташвишлантирмаслиги аниқ.
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling