Мактаб директори : А.Раббимов
ISHTIXON TUMAN
XALQ TA’LIMI BO’LIMI
55-UMUMIY O’RTA TA’LIM MAKTABI
|
|
ISHTIKHON DISTRICT BRANCH OF PUBLIC EDUCATION SCHOOL NUMBER 55
|
Manzil: Ishtixon tumani «Minglar» MFY Qozoqota q-q tel:500-02-32
|
Иштихон тумани 55 умумий ўрта таълим мактаби бўйича
БУЙРУҚ .
2018 йил 5 март 20-сонли .
Умумтаълим мактабида “ Фан ойликлари” тадбирларини самарадорлигини ошириш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 18 январдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги 16 сонли ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 2- мартдаги 50-б- сонли буйруғи ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2018 йил 3- мартдаги 38 сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 18 январдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги 16 сонли ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 2- мартдаги 50-б- сонли буйруғи ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2018 йил 3- мартдаги 38 сонли буйруқлари рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Мактабда фан ойликларини юқори савияда ўтказишни таъминлаш , ойликлар давомида фанларган оид турли тадбирлар, КВНлар, мушоиралар,олимлар ижодига бағишланган кечалар ташкил этилиши , фан ойлиги бошида кириш ва охирида чиқиш тестлари олиб , ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан тегишли чоралар ишлаб чиқиш йўлга қўйилсин .
Фан ойлиги якунида ой давомида бажарилган ишлар юзасидан туман халқ таълими бўлимига ҳисоботлар тайёрлаб уни ойлик тугагандан кейин 1 кун муддатда топшириш фан ўқитувчилари зиммасига юклатилсин .
Ушбу буйруқ назорати ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Абдурасулова зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |