Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiyotni tartibga solishda mintaqaviy siyosatning asosiy
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- O‘zbekistonda ekologik vaziyatni yaxshilash, ekologik xavfsizlikni ta’minlash uchun amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar
Iqtisodiyotni tartibga solishda mintaqaviy siyosatning asosiy tamoyillari va yo‘nalishlari
O‘zbekistonda mintaqalarning rivojlanish darajalaridagi tafovutlarni kamaytirish uchun amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar paketi - Ҳаракатлар стратегиясида вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган: -ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашѐ, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш; -ҳудудлар иқтисодиѐтини модернизация ва диверсификация қилиш кўлламини кенгайтириш, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтириш; -янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш; -субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш, саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш; - ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш O‘zbekistonda ekologik vaziyatni yaxshilash, ekologik xavfsizlikni ta’minlash uchun amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar tizimi - Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари‖ асарида экологик хавфсизликни кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди: 1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли кимѐвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаѐтий фаолияти учун зарарли ѐки салбий таъсир этадиган моддалар ифлослантиришни тўхтатиш, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш. 2. Қайта тикланадиган заҳираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган заҳираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий заҳираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, тоғ-кон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш. 3. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий заҳиралардан самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарѐлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг намини қочириш, сувчи қарши тадбирларини ва бошқаларни амалга ошириш). 4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида сақлаб қолиш. 5. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартарафэтадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш. 6. Экологик муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш, халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш Экологик муаммоларни ҳал қилиш экологик хавфсизликни таъминлаш борасида Ўзбекистонда сиѐсат ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Марказий Осиѐ ҳудуди хавфли табиий жараѐнлар ва ҳодисалар кенг доираси ичидадир. Улардан энг катта хавф туғдирувчилари зилзилалар, сув тошқинлари, сел оқимлари ва ер кўчишлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг иқлими ва геологик хусусиятлари ҳамда халк хўжалик соҳаларининг инфраструктураси фавқулодда ҳолатлар юзага келиши юксак эҳтимолликларига (табиий офатлар, ишлаб чиқаришдаги фавқулодда ҳолатлар бахтсиз ҳодисалар ва фалокатлар) сабаб бўлади. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling