Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети олмалиқ филиали «математик ва табиий-илмий фанлар» кафедраси


Download 16.48 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi16.48 Kb.
#1031854
Bog'liq
Ochiq dars bayinnomasi 2


ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ
«МАТЕМАТИК ВА ТАБИИЙ-ИЛМИЙ ФАНЛАР» КАФЕДРАСИ
___ сонли йиғилиши баённомасидан


КЎЧИРМА


Олмалиқ шаҳар “__”____2022 й.


Қатнашдилар: 1а,б,д-21 Мет талабалари, “Математик ва табиий-илмий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари.
Кун тартиби:
“Математик ва табиий-илмий фанлар” кафедраси катта ўқитувчи М.Н.Жумаевнинг 15 февраль 2022 йил “Умумий ва ноорганик кимё” фанидан ўтган очиқ дарс


Баённомаси:

  1. Сўзга чиқди: “Математик ва табиий-илмий фанлар” кафедраси мудири Иркабаев Ж.У. кафедрамиз катта ўқитувчи М.Н.Жумаевнинг “Умумий ва ноорганик кимё” фанидан 1а,б,д-21 Мет гурухларига “Кимёнинг асосий қонунлари” мавзусидаги очиқ дарси кафедра режасига киритилган. Дарс ўз вақтида бошланди ўқитувчининг барча меёрий хужжатлари талабга жавоб беради. Дарсда давомат 100%. Дарс талабалар давомати ва ўтилган дарсни такрорлаш учун таққослаш, белгилаш, танлаш ўйин технологияси билан бошланди. Дарс янги педагогик технология асосида яъни аудиторияда талабалар актив иштироки билан ўтказилди. Дарс бахс мунозара ва қизақарли савол жавоблар билан ўтказилди.

Сўзга чиқди: Кафедра катта ўқитувчиси Турдибаев Ж. очиқ дарс мобайнида “Кимёнинг асосий қонунлари” мавзуси ўтиш давомида М.Н.Жумаев фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлик томони, бошқа йўналиш мутахассислари ҳам ўзини йўналиши бўйича Кимёнинг асосий қонунлари мавзусини билиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Мавзуни тушунтириб бўлгач, дарс сўнгида икки хил педагог технологиялардан фойдаланиб, ўтилган мавзуни мустахкамлаш учун тарқатма материаллар, мустаҳкамлаш учун саволлар ишлатилди, хамда кластер технологияларни қўллаб “Кимёнинг асосий қонунлари” мавзусидаги қонунларини билиш даражасини аниқлаб талабаларни дарсда олган баҳоларини аниқлаб олди. Талабалар саволларга жавоб бериб фикр-мулохазалар билан алмашди. Дарс жуда мазмунли ва тушунарли бўлиб ўтди.
Барча фикр мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда кун тартибига қўйилган мазкур масала бўйича барча мулоҳазалар тингланиб, қуйидагича


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. “Математик ва табиий-илмий фанлар” кафедраси катта ўқитувчи М.Н.Жумаевнинг “Умумий ва ноорганик кимё” фанидан 1а,б,д-21 Мет гурухига “Кимёнинг асосий қонунлари” мавзусида ўтказилган очиқ дарси ижобий деб топилсин.



Йиғилиш раиси: Иркабаев Ж.У.


Котиба: Пулатова Ш.Ш.
Download 16.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling