Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиали «Кончилик иши ва металлургия» факультети 7а -18 кэм гуруҳида


Download 19.95 Kb.
Sana25.01.2023
Hajmi19.95 Kb.
#1121989

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги
Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Олмалиқ филиали «Кончилик иши ва металлургия » факультети
7А -18 КЭМ гуруҳида
" Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, Жонажон Ўзбекистоним!"
Мустақиллик дарси мавзусида ўтказилган йиғилиш

БАЁННОМАСИ

Олмалиқ филиали, 301-ауд. «04» сентабр 2020й.
(Ўтказилган жой) (сана) (ой)

Қатнашдилар: гуруҳ мураббийи ва гуруҳ талабалари
Кун тартиби:
1. " Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, Жонажон Ўзбекистоним!"
2. “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”
3. Турли масалалар.

Бугунги йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг 29 йиллиги муносабати билан Ўтказилди. Унда гуруҳ мураббийлари гуруҳ талабалари иштирок этишди. Гуруҳ йиғилиши “Жонажон ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусида ўтказилиб, бунда йиғилиш иштирокчилари мустақиллигимизнинг 28 йиллиги, тинчлик- осойишталик, юртимизда кузатилаётган ва кутилаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида фикр алмашдилар. Гуруҳ мураббийи сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларини мустақиллик байрами билан самимий қутлади. Йиғилиш давомида гуруҳ мураббийи янгиликлар ва қабул қилинаётган қарорлар ҳақида талабалар билан фикр алмашдилар. Йиғилиш давомида гуруҳ талабаси Маматов У. тайёрлаб келган маъруза матнини йиғилиш иштирокчиларига “Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами қалбларимизга шукуҳ бахш этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 8 июлда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур байрам " Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, Жонажон Ўзбекистоним!" деган бош ғоя асосида ташкил этилмоқда.


Ҳақиқатан ҳам халқимизнинг ушбу хоҳиш-иродаси биз учун муқаддас. Мана, 29 йилдирки мустақиллик бизнинг энг муқаддас туйғумиз, буюк неъматимиз, энг олий қадриятимизга айланди.” хақида Ўқиб эшиттирди.
Кун тартибининг иккинчи масаласи Муҳтарам Президентимиз ўз нутқларида Истиқлолнинг 29 йиллигини байрамида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган эзгу ғоянинг бугунги тараққиёт даврининг устивор шиори эканини тЎғрисида тушунтириш ишларини олиб борди. Йиғилиш давомида гуруҳ талабаси Ғуломов Ш. Ҳаракатлар стратегиясининг туб моҳияти ва унинг ҳаётга татбиқи ҳақида тайёрлаб келган маъруза матнини йиғилиш иштирокчиларига Ўқиб эшиттирди. Талабалар ҳам Ҳаракатлар стратегияси ҳақида тЎлиқ маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг, кун тартибида белгиланган учинчи масала юзасидан гуруҳ мураббийлари ва талабалари ҳамжиҳатликда гуруҳ сардори масаласи қайта кўрилди. Ушбу масалани қайта кўрилиши натижасида гуруҳ сардори Маматов У. 1 ой синов муддати билан қайта сайланиб, ундан кафолат хати олинди.

Йиғилиш сўнггида қуйидагича қарор қабул қилинди:
1. Ҳар бир талаба давомат масаласига жиддий қарашлари лозимлиги, рейтинг кўрсаткичларини юқори даражада сақлашда ҳар бир дарсда фаол иштирок этишлари лозимлиги ва ўқув даргоҳининг қонун-қоидаларига амал қилинсин ва назорат остига олинсин.
2. “Жонажон ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусидаги фикр-мулоҳазалар талабалар ўртасида оммалаштирилсин.
3. Гуруҳ сардори Маматов У. масаласи ўрганилсин ва назорат қилинсин
7А-18 КЕМ гуруҳ раҳбари __________________ Субанова З.А.


7А-18 КЕМ гуруҳ сардори __________________ Маматов У. Ш.
Download 19.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling