Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


-расм. Маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

8-расм. Маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида 
модификацияланган композицион гипсли сувоқ аралашмалари ишлаб 
чиқаришнинг технологик схемаси 
 
Модификацияланган гипс композицион сувоқ аралашмаларини саноат 
шароитида олинган намуналарни физик-механик ва қурилиш-техник 
хоссалари ГОСТ 31377-2018 “Гипс боғловчи асосидаги қуруқ қурилиш гипс 
аралашмалари” талабларига ва қурилиш ва техник хусусиятлари бўйича 
сувоқ ва пардозлаш мақсадларида мавжуд меъёрий-техник ҳужжатлар 
талабларига жавоб бериши аниқланди. 
Маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида 
модификацияланган композицион гипс материаллар ишлаб чиқаришнинг 
техник-иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш амалга оширилди ва бунда 
модификацияланган композицион гипс материалларининг ишлаб чиқилган 
оптимал таркибини ишлаб чиқаришга жорий этишда ҳар бир тонна 
маҳсулотдан 384 минг сўм иқтисодий самарага эришилади. Йилига 1000 


20 
тонна модификацияланган композицион гипсли пардозлаш аралашмалари 
ишлаб чиқариш цехининг мавжуд қуввати билан эса иқтисодий 
самарадорлик йилига 384 000 000 сўмни ташкил этади. 
ХУЛОСА 
 
1. 
Гипс боғловчиси асососидаги композициянинг таркибига 
киритиладиган модификацияловчи қўшимчаларнинг рационал таркиби 
таклиф этилди. 
2. 
Гипс богловчиси таркибига модификацияловчи қўшимчаларнинг 
киритилиши боғловчи матрицасининг кристалл структурасини ва ҳажмини 
ўзгартириши аниқланди. 
3. 
Гипс богловчиси таркибига модификацияловчи органоминерал 
ингредиентларнинг киритилиши гипс композициясининг структурасини 
тартибли, зичроқ шаклда шакллантиришга, ғовакликнинг пасайишига ва 
физик - механик кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши аниқланди. 
4. 
Модификацияланган гипс материаллари асосида композицион 
қуруқ қурилиш аралашмаларининг оптимал таркиби таклиф этилди. 
5. 
Модификацияланган гипс материаллари асосида композицион 
қуруқ қурилиш аралашмаларининг структураси ва физик-механик 
хоссаларининг ўзгариши минерал тўлдирувчиларнинг миқдорига боғлиқлиги 
аниқланди. 
6. 
Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган 
композицион гипс материалларини олишнинг ресурстежамкор технологияси 
тавсия қилинди. 
7. 
Экспериментал тадқиқотлар ва тажриба синовлари жараёнида 
олинган намуналарни вертикал юза билан ёпишиш мустахкамлиги 
(ёпишқоқлик) 0,35 МРа (7 сут) эканлиги аниқланди.



Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling