Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 13.88 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi13.88 Kb.
#1252208
Bog'liq
рақамлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.04.2020 йилдаги ПҚ-4699-сон “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Рақамли технологияларни жорий қилиш барча иқтисодий жараёнларни тезлатиш имконини беради, аммо бу жараёнларнинг тезлашуви оқибатида мамлакатда қандай ўзгаришлар рўй бериши – иқтисодиётнинг ривожи ёки таназзулга юз тутиши – шак-шубҳасиз инсон капиталининг ривожланишига боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табригида белгилаб берган вазифадан бири “Миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни тайёрлашда бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида кузатилаётган ҳарбий можаролар хусусиятларини, қўшинларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада энг зарур қурол-аслаҳа ва анжомларни сотиб олиш, уларни янги жанговар тизимлар билан биргаликда қўллаш ва такомиллаштириб бориш эътиборимиз марказида бўлиши зарур” деганлар.
Жамият тараққиёти даражаси, ахборотни ҳаддан зиёд кўплиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги таркибий ўзгаришлар умуман олганда, ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатдики, ёшларни етук, вазиятларни тезда баҳолай оладиган, айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила оладиган малакали мутахассис қилиб тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб, дарс ўтиш етарли эмас.
Ҳозирги пайтда тайёр билимни ўзлаштириш асосий мақсад бўлмай, балки энг асосийси курсантларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруратга айланди. Маълумки, жамиятдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида ишчи кучи малакаси, маҳоратининг юқори бўлишини, ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгаришига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Бунинг учун курсантларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш лозим. Шунинг учун жаҳон педагогикасида курсантларда ана шу хислатлар, кўникмаларни ҳосил қилишда дарс беришнинг интерактив методларини қўллаш ижобий натижа беришини кўрсатди. Бу услублар дарс ўтишни диалог тарзида амалга оширишга, айниқса курсантларни машғулотларда фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган.
Ҳарбий олий таълим муассасаларида тахсил олаётган курсантларнинг ўзлаштириш мониторинг қилишда ye-Dekant дастури амалга оширилди. Бунда ҳар бир курсант машғулотда ўзлаштириши машғулот раҳбари томонидан
Бугунги кунда миллий армиямизни рақамлаштириш жараёнлари бўйича бир қанча вазифалар белгиланди. Шулардан бири фронт орти хизмати йўналишида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Мудофаа вазирлиги қўшинларида кийим кечакни мониторинг қилиш тизимини автоматлаштириш жорий этилди. Бунда ҳар бир хизматчининг кийим кечак
Download 13.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling