Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи


Download 0.68 Mb.
bet4/4
Sana09.06.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1469326
1   2   3   4
Bog'liq
islom marifatchiligi va ratsionalis

Ботиния – Ислом маърифатчилиги босқичида шаклланган Борлиқ ҳақиқатини идрок этишга оид яна бир йирик йўналиш бўлиб, унинг асосида исмоилия бидъати ётади. Исмоилия бидъати тарғиботчилари ўзларининг мураккаб фалсафий тизимини ишлаб чиқиб, шу асосда билимни зоҳирий (ташқи) ва ботиний (ички) даражага ажратдилар. Зоҳирий билим авом учун мўлжалланган бўлиб, асосан шиа мазҳаби шариат аҳкомларига мос келарди. Ботиний билим эса фақат танланган тор доира - хослар орасидагина тарқалиши назарда тутилар ва борлиқни идрок этишнинг мураккаб фалсафий тизимидан иборат эди. Ботиний билимлар қомуси сифатида шуҳрат қозонган буюк мерос - X асрда яратилган 52 рисоладан иборат “Расоили иҳвон-ус-сафо ва хуллон ул-вафо” (“Пок биродарлар ва вафодор дўстлар рисолалари”) мажмуаси бўлиб, бу мукаммал қомус исломгача ҳосил бўлган илмий-фалсафий меросни чуқур ўзлаштириш асосида юзага келган бўлиб, минтақа илмининг кейинги ривожига катта таъсир кўрсатди. Ботиния йўналиши асосан исмоилия бидъатига боғлаб талқин этилса ҳам, аслида ўша даврларда кўпчилик расмий ақидага мухолиф қарашлар шу ном остида умумлаштириб талқин қилинганлигини ҳам назардан қочирмаслигимиз керак.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling