Исломнинг вужудга келиши ва таркалиши режа


Download 47.14 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2023
Hajmi47.14 Kb.
#1216712
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
dinning vujudga kelishi

Ислом дини таълимоти
Исломнинг асосий манбаси бўлмиш Қуръони карим VII асрда нозил бўлган. Муҳаммад (с.а.в.) аввалги пайғамбарлар ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар – Набий ва Расул деб тан олинади.
Набий – араб тилидан таржимаси “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини беради. Пайғамбарлар орасида уларга Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга ўргатиб, тарғиб қилганларни (Исмоил, Исҳоқ, Йаъқуб, Закариё каби) набийлар деб аталади.
Расул – араб тилида элчи маъносини англатади. Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар расуллар даражасига эришган ҳисобланади. Масалан, Иброҳим, Мусо, Исо кабилар. Иброҳимга юзта саҳифа, Мусога Таврот ва Исога Инжил номли китоблар нозил қилинган бўлиб, шу билан бирга ўзларига хос шариат ҳам берилган. Муҳаммад (а.с.) ҳам китоб ва шариат берилган пайғамбарлардан бўлиб, унга Қуръони карим нозил қилинган ва унда махсус шариат берилган.
Мусулмон бўлишнинг асосий шарти имон келтириш ҳисобланади. “Имон” сўзининг луғавий маъноси “ишонмоқ”, “тасдиқламоқ бўлиб”, истилоҳда эса “Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг пайғамбари”) калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдан иборат. Имоннинг етти шарти қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига имон келтириш, яъни Аллоҳнинг Қуръони каримда ва Муҳаммад (а.с.) ҳадисларида баён қилинган барча исмлари ва сифатларига имон келтириш;

  2. Фаришталар – Аллоҳнинг нурдан яратган, унинг буйруқларини сўзсиз бажарувчи, унинг амридан ташқари чиқмайдиган хос бандалари деб ишониш;

  3. Илоҳий китобларга имон келтириш: Аллоҳ таоло Муҳаммад (а.с.)га Қуръонни юборганидек, бошқа пайғамбарларга ҳам китоблар юборган. Улардан бизга маълум бўлганлари: Иброҳим (а.с.) “Саҳифалари”, Мусо пайғамбарга берилган “Таврот”, Довуд пайғамбарга берилган “Забур” ва Исо пайғамбарга берилган “Инжил” китобларидир;

  4. Пайғамбарлар – Аллоҳ таоло томонидан инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун юборилган элчилари, деб имон келтириш. Барча пайғамбарлар бир-бирининг ишларини давом эттирган бир занжирнинг бўғинлари ҳисобланади. Қуръонда 25 пайғамбарнинг номлари зикр этилган. Ҳадисларда пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг экани баён қилинган;

  5. Охират кунига ишониш: дунёнинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам бор, бу дунё – инсонлар учун синов майдони, бу дунёда қилинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд деб ишониш;

  6. Тақдирга – инсонга етадиган яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан деб эътиқод қилиш;

  7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрларидан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар. У ерда барча одамлар дунёдаги амалларига қараб мукофот (жаннат) ёки жазо (дўзах)га маҳкум этиладилар.

Ислом динининг беш асосий рукни бор: 1. Имон, яъни шаҳодат (араб. –гувоҳлик бериш); 2. Намоз ўқиш; 3. Закот (араб. поклаш, ўсиш, ортиб бориш); 4. Рўза тутиш; 5. Ҳаж – қодир бўлган киши учун умрида бир марта Макка шаҳридаги Каъбани зиёрат қилиш ва ушбу ибодат ўз ичига оладиган арконларни адо этиш.




Download 47.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling