Исломнинг вужудга келиши ва таркалиши режа
Download 47.14 Kb.
|
dinning vujudga kelishi
Ҳадис кўпинча сунна сўзи билан ҳам ёнма-ён келади. Сунна сўзининг луғавий маъноси – “одат”, “тариқа – йўл” бўлиб, истилоҳий маъноси – пайғамбар одатлари, тутган йўллари, тақрир (кўриб қайтармаган) ва буюрган ишларига нисбатан ишлатилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳадисларнинг замирида сунна ётади. Ислом таълимотида эътиқoд мезонларини белгилаш ва фиқҳий масалаларни ҳал этишда Қуръондан кейин суннага асосланилади.
IX аср асосан мавжуд ҳадис тўпламлари қайта ишлаган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш даври бўлди. Бу эса ҳадислардан фойдаланиш учун қулайлик туғдирди. Ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси алоҳида эътиборга молик саналади. Улар – энг катта обрўга эга бўлган Имом Бухорий (810-870) ва Имом Муслимнинг (ваф. 875 й.) “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўпламлари, ундан кейинги энг муҳим асарлар – Абу Довуд, Термизий (ваф. 892 й.), Насоий (ваф. 915 й.) ва Ибн Можанинг (ваф. 886 й.) “ас-Сунан” асарларидир. “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” китоблари ўз ичига биографик маълумотлар, Қуръон оятларига тафсирлар, диний қонун-қоидалар, ижтимоий ва шахсий ахлоқ мезонларини ҳам қамраб олди. “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”нинг ишончлилик даражаси бошқа тўпламлардан кўра анча юқори ҳисобланади. Ҳадислар саҳиҳ (соғлом), ҳасан (яхши), даиф (заиф) ва сақим (касал) турларга ажратилди. Саҳиҳ ҳадислар ровийлар даражалари бўйича етти хилга бўлинди: 1) Имом Бухорий ва Муслим келтирган; 2) фақат Имом Бухорий келтирган; 3) фақат Имом Муслим келтирган; 4) иккала муҳаддис ҳам келтирмаган, балки уларнинг шурутлари (шартлари) бўйича ривоят қилинган; 5) Имом Бухорий шурутлари бўйича ривоят қилинган; 6) Имом Муслим шурутлари бўйича ривоят қилинган; 7) бошқа уламолар томонидан тасдиқланган ҳадислар. Ҳадисларни ўрганиш фани “Улум ал-ҳадис” (“Ҳадис илмлари”) деб аталади. Бу соҳада кўплаб асарлар яратилди. Улар орасида энг аввалги даврда ёзилган бошқаларига нисбатан ҳар томонлама мукаммал ҳисобланган асар Абу Муҳаммад ар-Ромаҳурмузийнинг (ваф. 360/971 й.) етти жилдли “ал-Муҳаддис ал-фосил байн ар-ровий ва-л-воий” (“Ривоят қилувчи ва англовчи орасини ажратувчи муҳаддис”) китобидир. Ундан кейинги ўринда Ал-Ҳоким ан-Нисобурийнинг “Маърифат улум ал-ҳадис”, Ибн ас-Салоҳнинг “Улум ал-ҳадис” номли асарлари туради. Бу фан ҳадислар ва ровийлар таснифи, саҳоба ва тобиийларни билиш, ҳадисларни ривоят қилиш, ёзиб олиш, улардаги хатоликларни тўғрилаш, санадда келган биринчидан тортиб охирги ровийгача яшаган йилларини ўрганишдан иборат билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Ислом таълимоти ва қоидаларининг асосий манбалари – Қуръон ва ҳадислардан ташқари иккинчи даражали манбалари ҳам мавжуд. Улардан бири ижмо бўлиб, у Қуръон ва ҳадис матнларида аниқ кўзда тутилмаган масалалар юзасидан машҳур ислом уламоларининг мазкур мўътабар манбаларга зид бўлмаган бир фикрга иттифоқ қилишларини билдиради. VII асрнинг иккинчи ярмидан йўлга қўйилган ижмонинг ислом аҳкомларини бир меъёрда бўлиши ҳамда мусулмонлар орасида турли ихтилофлар келиб чиқишининг олдини олишдаги аҳамияти беқиёсдир. Фойдаланилган адабиётлар www. Ziyonet. Uz. Dunyo dinlar tarixi Toshkent 2012. Download 47.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling