Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Бўнаклар олинди
|
5010-5530
|
6310-6390
|
2
|
Маҳсулотлар, товарларни етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотишда илгари олинган бўнаклар ҳисобга олинди
|
6310-6390
|
4010
|
3
|
Илгари олинган бўнаклар қайтарилди
|
6310-6390
|
5010-5530
|
4
|
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзлари ҳисобидан қайтарилди
|
6310-6390
|
6810-6840, 7810-7840
|
5
|
Даъво билдириш муддати давомида фойдаланилмаган бўнак суммалари ҳисобдан чиқарилди
|
6310-6390
|
9390
|
5-§. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400)
272. Бюджетга тўловлар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади.
273. 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг кредитида бюджетга тўланиши керак бўлган мажбурият суммаси олинадиган счётлар, давр харажатлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Якуний ҳисоб-китобда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга илгари ўтказилган бўнак тўловлари 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг дебет томонида бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга ҳақиқатда ўтказилган суммалар 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти бўйича аналитик ҳисоби ҳар бир солиқ турлари бўйича алоҳида юритилади.
274. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счёт (6400)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |