Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


VII. Физика, кимё ва биология фанларидан лаборатория ишлари


Download 1.74 Mb.
bet7/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

VII. Физика, кимё ва биология фанларидан лаборатория ишлари
Ташкилий кўмита томонидан кўп вариантлилик асосида тайёрланган лаборатория ишлари номи ёзилган муҳрланган конвертлар аудитория раҳбарлари иштирокида очилади. Сўнгра конвертлардаги лаборатория ишлари экспертизадан ўтказилиб, битта саволдан иборат вариант шакллантирилади. Мазкур вариантдан олимпиадада фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади.
Лаборатория ишларини Давлат таълим стандартларига мос равишда, мазмунан тўғри ва хатоларсиз тайёрланганлиги масъулияти тўлиқ ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлади.
Олимпиада қатнашчиларининг ҳужжатлари текширилиб, умумий хонага киритилади. Сўнгра иштирокчилар ўртасида қуръа ташлаш усули билан лабораторияга кириш кетма-кетлиги аниқланади.
Лаборатория ишлари иккита хонада ташкил этилади. Ҳар бир хонада конвертда кўрсатилган лаборатория иши мавзусига мос равишда камида бешта (учта) бир хил жиҳозлар йиғмаси олдиндан тайёрлаб қўйилади.
Иштирокчилардан дастлабки 10 (6) нафари 2 та лаборатория хонасига 5 (3) тадан киритилади. Ҳар бир хона марказида аудитория раҳбари ва ҳайъат аъзоларидан биттаси ўқувчилар ишини кузатиб туради. Аудитория раҳбари ўқувчилар билан ишнинг мазмунига таъсир этмайдиган савол-жавоблар ўтказиши мумкин. Кузатувчилар ва аудитория раҳбарларининг зарурат туғилмаса ўқувчилар олдига бориши ва хонадан чиқиши тавсия этилмайди. Иштирокчига ишнинг амалий қисмини бажариш учун 30 дақиқа вақт берилади, амалий ишни муддатидан аввал тугатган ўқувчи ўз жойида бошқа ўқувчиларнинг ишини ниҳоясига етказишини кутиб туради. Амалий иш ўтказиладиган ва ҳисобот ёзиладиган хонага ўқувчилар ўзлари билан фақат ручка олиб киришлари мумкин. Муддат тугагандан сўнг 10 (6) нафар ўқувчи бир вақтда биргаликда қўшни хонага ўтади ва уларга ҳисобот ёзиш учун яна 25 дақиқа вақт берилади. Ҳисоботлар барча ўқувчилардан бир вақтда йиғиб олинади ва улар учинчи хонага дам олиш учун ўтказилади.
Бўшаган лаборатория хоналарига навбатдаги 10 (6) ўқувчи киритилади ва жараён юқоридагидек давом этади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling