Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


Download 1.74 Mb.
bet4/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

Фан олимпиадаларининг учинчи босқичини ташкил этиш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Мазкур босқичда олимпиада физика, биология, кимё фанларидан уч турда (тест синови, ёзма иш, лаборатория иши), қолган фанлар икки турда (ёзма (амалий) иш ва тест синови кўринишида) ўтказилади.
Учинчи босқичда қатнашган ўқувчилар томонидан бажарилган ишлар вилоят ташкилий қўмитаси томонидан чуқур таҳлил этилади. Фанлар бўйича ғолиб бўлган ўқувчиларнинг бажарган тест топшириқлари, ёзма (амалий) иш топшириқлари ҳамда тавсия этилган бошқа ҳужжатлар беҳато расмийлаштирилган ҳолда бевосита Республика ташкилий қўмитасининг вакилига олимпиада тугаган куннинг эртасига вилоят ташкилий қўмитаси раиси ёки масъул котиби томонидан шахсан топширилади.
Ҳужжатлари ўз вақтида топширилмаган жамоа аъзоси тўртинчи босқич олимпиадаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари, олимпиаданинг учинчи босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни Республика босқичига уюшқоқлик билан тайёрлаш мақсадида барча ташкилий чораларни кўради.
Фан олимпиадаларининг III босқичида тест-синовлари, ёзма (амалий) ишлардан жами 76-100 балл оралиғида балл тўплаб 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг III-курс ўқувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари (шу жумладан айрим фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлар)нинг 11-синф ўқувчилари фан олимпиадаларининг IV босқичига қўйилади.

IV. Фан олимпиадаларининг тўртинчи босқичини ўтказиш тартиби


Фан олимпиадаларининг IV босқичини ташкил этиш ва ўтказиш масъулияти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигига юкланади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling