Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил килади.
ТАРИХ
Тарих фанидан олимпиаданинг биринчи, икинчи ва учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи 1 турда (тест синовлари), иккинчи, учинчи, тўртинчи босқичлари 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.
Ёзма иш.
Олимпиаданинг иккинчи (туман) ва учинчи (вилоят), тўртинчи (Республика) босқичларида ёзма иш топшириқлари 3 та саволдан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади. Максимал 50 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |