Асинхрон двигателларни равон ишга тушириш қурилмаси


Download 384.28 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi384.28 Kb.
#1509860
  1   2   3   4
Bog'liq
Асинхрон двигателларни равон ишга тушириш қурилмаси

Асинхрон двигателларни равон ишга тушириш қурилмаси

Маълумки, ротори қисқа туташган асинхрон двигателнинг ишга тушириш токи унинг номинал токидан 5÷7 баробар катта бўлади. Асосий сабаби ишга тушириш вақтида электр машина чулғамлари қаршиликлари жуда кичик бўлади. Кичик қаршиликга номинал кучланишнинг берилишида чулғамдан катта ток оқиб ўтади.

I=U/R (1.1)

Идеал ҳолатда, агар R нолга интилса ток чексизликка интилади.

Реал ҳолларда ток 5÷7 каррали қийматигача етади. Двигатель айлана бошлагандан кейин чулғам қаршилиги оша боради ва ток камаяди. Двигателни ишга тушириш пайтидаги тармоқдан истеъмол қилинаётган энергия:

Реал ҳолларда ток 5÷7 каррали қийматигача етади. Двигатель айлана бошлагандан кейин чулғам қаршилиги оша боради ва ток камаяди. Двигателни ишга тушириш пайтидаги тармоқдан истеъмол қилинаётган энергия:

E=P*t=U*I*t (1.2)

(1.2) ифодадан шундай хулосага келиш мумкинки, U, I, t параметрларни ўзгартириб тармоқдан истеъмол қилинаётган Е энергия ўзгармай қолиши мумкин. Бу ифода валда катта юкламаси бўлмаган юритмалар учун, яъни вентилятор юритмаси учун тўғри келади.

Двигателни равон ишга тушурувчи қурилма (РИТҚ).

Двигателни равон ишга тушурувчи қурилма (РИТҚ).

РИТҚдан фойдаланишда двигатель ишга тушириш токини чегаралаш учун (1.1) ифода қурилма чиқишида, (1.2) ифода эса унинг киришида таъсир этади. Замонавий РИТҚ асосида кучланишни ростлаш бўлиб, яъни тиристорнинг бошқариш электродига берилаётган кучланишга боғлиқ равишда тиристордан оқиб ўтаётган токни чегаралаш мумкин.

Ўзгарувчан ток занжирларида тиристорлар ишлаши учун улар параллел шохобчаларда параллел уланади, бошқарувчи кучланиш эса умумий электродга берилади. Бундай асбоб симистор деб аталади ва у уч фазали тизимнинг ҳар бир фазасига уланади.


1-расм. РИТҚ двигателга улаш схемаси.

Ярим ўтказгичли элементлардан ишга тушириш токининг оқиб ўтиши уларда катта миқдорда иссиқлик ажралиб чиқишига олиб келади. Иссиқликни тезроқ мухитга узатиш учун радиаторлардан фойдаланилади, қурилма оғирлиги, ўлчамлари ва нархи ошади.


Download 384.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling