2-савол: Тарихий (Жаҳон тарихи ва Ўзбекистон тарихи) даврга оид савол бўлиб, иштирокчиларнинг жавоблари қуйидагича баҳоланади:
Тт/р | | Балл |
1
|
Берилган даврга умумий тавсиф бериш: давр чегарасини тўғри ёза олса-ю, умумий тавсиф бера олмаса, 1 балл, давр чегарасини ёзиб, ҳукмрон сулола ёки давлат номини билса, 1,5 балл, барчасини ёза олса-2 балл
|
2
|
2
|
Даврнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш: даврнинг ўзига хос хусусиятларида фақатгина сўралган даврнинг даврийлаштирилишини (қадимги, илк ўрта аср, ўрта аср, сўнгги ўрта аср ва ҳ.к) била олса-1 балл, даврийлаштирилишини билса-ю, бошқа даврлар билан солиштира олмаса-1,5 балл, юқоридагиларни билиб, шу даврдаги бошқа ҳудудлардаги жараёнлар билан солиштира олмаса-2 балл, юқоридагиларни барчасини тўлиқ тавсифлай олса-3 балл
|
3
|
3
|
Бошқарув тизими ҳақида маълумот бериш: бошқарув тизимида фақатгина бошқарув шаклини билса-1 балл, бошқарув тизимидаги кетма-кетликни билиб, уларнинг номларини тўғри ёза олмаса-1,5 балл, юқоридагиларни билиб, мансабларга таъриф бера олмаса-2 балл, барчасини билса-3 балл
|
3
|
4
|
Солиқ тизими ҳақида маълумот бериш: Сўралган даврнинг солиқ-йиғимларининг номларини тўғри санаб берса-да, улага таъриф бера олмаса-1 балл, барчасига тўғри таъриф берса-2 балл
|
2
|
5
|
Сўралган даврнинг ҳарбий-сиёсий жараёнларига тавсиф бериш: Шу даврдаги фақатгина ҳарбий жараёнлар ва унвонларга таъриф бера олса-1 балл, давлатларнинг сиёсий тизимларини ҳам билса-2 балл, сўралган даврдаги ҳарбий-сиёсий тўқнашувларни ҳам билса- 3 балл
|
3
|
6
|
Ўша даврда ҳукмронлик қилган ҳукмдорларнинг амалга оширган ишларидан мисоллар келтириш: Шу даврда ҳукмронлик қилган ҳукмдорларнинг яшаган йили билан биргаликда санаб берса-1 балл, улар томонидан амалга оширилган ишларни ҳам санаб берса-2 балл
|
2
|
7
|
Ўша давр маданияти ҳақида маълумот бериш: ўша даврнинг фақатгина маънавий маданиятини билса-0,5 балл, ҳам моддий ҳам маънавий маданиятини билса-1 балл, алломалар номларинигина санаб берса-1,5 балл, алломалар ижодидан мисоллар келтириб, яратилиш санасини тўғри ёза олса-2
|
2
|
8
|
Ўша даврнинг халқаро муносабатларини ёритиш: Шу даврдаги қайси давлатлар билан муносабатлар ўрнатилганлигини билса-1 балл, элчилик муносабатларини ҳам билса-2 балл, дипломатик муносабатларнинг мазмунини ҳам билса-3 балл
|
3
|
9
|
Даврнинг тарихий атамаларини ўз ўрнида тўғри ишлатиш ва уларга тавсиф бериш: фақатгина тарихий атамаларни ўз ўрнида қўлласа-1 балл, атамаларнинг таърифини ҳам билса-2 балл
|
2
|
10
|
Тарихий даврнинг инсоният цивилизациясига таъсирини ёритиш: фақатгина даврнинг ўрганилиш даражасини билиши-0,5 балл, инсоният цивилизациясига салбий таъсирини билиб, ижобий таъсирини ёрита олмаса ёки аксинча-1,5 балл, юқоридагиларнинг барчасини билиб, давлатимиз томонидан ўша даврга қаратилган эътиборни очиб беролмаса-2 балл, барчасини билса-3 балл
|
3
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |