Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ Таълими Вазирлиги Сурхондарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш худудий маркази


Download 18.44 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi18.44 Kb.
#1514603
Bog'liq
баённома


Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ Таълими Вазирлиги
Сурхондарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш худудий маркази
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари”
кафедраси

“___” ___________201__йил №____ Термиз шаҳри



“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари”
Кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Бароталиеванинг “Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг малака ошириш” курси тингловчиларига ўтган очиқ дарс муҳокама
Баённомаси
Муҳокамада иштирок этганлар: “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси мудири: А.Саломов
Ўқитувчилар: Д.Сатторова, Г.Норматова
Ўқув бўлими бошлиғи: Б.Сохибов
“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Барот алиева томонидан 2019 йил ­­­­__ ________ куни “Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг малака ошириш” курси тингловчиларига мактабгача таълим методикаси фанидан “Мактабгача таълим муассасаларида таълим тарбия жараёнини режалаштириш” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди. Дарс режага асосан ўз вақтида бошланди. Унда МТМ малака ошириш курсининг 24 нафар тингловчиси ва 6 нафар ўқитувчилардан иборат педагог ходимлар иштирок этишди.Ўтказилган очиқ дарс бўйича дастлаб дарс ўтган ўқитувчи Ш.Бароталиева сўзга чиқди. У дарсни режалаштиргандек ўтказгани, машғулотнинг дастлабки қисмида назарий билимлар берилганлигини, кейин якка тартибда ва гуруҳларда ишлаганлиги, режалаштирилган барча ишларни амалга оширганлигини айтиб ўтди.
Дарсда барча тингловчилар фаол иштирок этганликларини қайд этиб ўтди.
Шундан кейин очиқ дарс муҳокамаси иштирокчилари дарс юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жумладан, Б.Соҳибов сўзга чиқди ва дарс ўз вақтида бошланганлиги, илмий-услубий ва педагогик жиҳатдан тўғри ташкиллаштирилган, вақт тақсимотига риоя қилинган, дарсда ахборот ва педагогик технология элементларидан ўз вақтида ва ўринли фойдалани лган, тарқатма материалларидан фойдаланиб тингловчилар фаоллигига эришилганлиги ҳақида атрофлича сўзлади.
Кафедра мудири А.Саломов сўзга чиқди ва ўтилган дарсни ижобий деб бахолаган ҳолда қўлланилган педагогик технология элементларини бошқа барча фанлардан дарслар ўтишда ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди.
Ўтилган дарс юзасидан Д.Сатторова, Г.Норматовалар ўз фикрларини билдиришди.
Муҳокама сўнгида Ш.Бароталиева сўзга чиқди ва йиғилиш иштирокчиларига билдирган фикрлари ва таклифлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Муҳокама этилган масала юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ш.Бароталиева томонидан “Бола шахсига йўналтирилган таълим, боланинг ўзига хослиги. Боланинг ривожланиши” мавзусида ўтилган очиқ дарс намунали деб топилсин.
2. Йиғилиш иштирокчиларининг таклифларига асосан ўтилган очиқ дарс ишланмаси барчи ўқитувчиларга амалиётда қўллаш тавсия этилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Г.Норматова зиммасига юклатилсин.


Кафедра мудири: А.Саломов
Йиғилиш котиби: Ш.Эшқувватов
Download 18.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling