Қуриш-ясаш ва математика марказида:Болаларга фаолият давомида предметларни тўғри ва тескари санашни,геометрик шакллар ёрдамида Учбурчаклардан «Қишки қала» ясашни, «Қўғирчоқ ва айиқча учун қишки майдонча», Қуриш-ясаш жамламмасидан «Сирпанчиқ», «Қишки ўйингох», музда қолган мевали дарахтларни безаш «Нуқталарни бирлаштир ва бўя» машқи, Думалоқ шаклдаги катта қор уюмини ясаш ва расм хосил қилиш (шар, куб, цилиндрлар)ни ўргатилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида: Болаларга «Қуёнчанинг уйчаси» драммалаштириш, «12 ой», «Қишки олимпия ўйинлари», «Янги йил ўйинчоқлари дўкони» «Оила» мавзулари асосида ниқоблар, белгилар, отрибутлар каби ресурслардан фойдаланган ҳолда сотувчи фаолияти билан танишишда давом этиш, актёрлик маҳорати кўникмаларини орттириш, автобусларни фарқлаш, чиптачилар вазифалари тўғрисида билиш, номларни билишга аҳамият берилди ва ўргатилди.
Тил ва нутқ марказида: Ушбу марказдаги фаолият давомида болаларга «Қиш» мавзули расмлар асосида хикоя тузиш, «Қиш қувончлари», «Шахарда қиш» мавзуларидаги расмларни кўриш ва хикоя тузиш. “Ёғ ёғавер оппоқ қор”, каби мавзулар асосида, шеърлар, топишмоқлар ёдлатилди ва ўргатилди.
Фан ва табиат марказида:Расмлар, альбомлар, махсус идишлар, бўёқлар, батарейкалар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда ушбу марказдаги фаолиятлар давомида болаларга магнит ва унинг хусусиятлари билан таништириш, «Қор ва муз билан тажрибалар», “Қишки ўйинлар”сув билан тажрибаларни давом эттириш,сувни яхлаган холатда кенгайишини ўрганиш,идишларда сув солиб уни кечаси ховлида қолдириш мавзулари асосида тажрибали фаолиятлар ва машғулотлар ўргатилди.
Санъат марказида: Ушбу марказда ҳафта давомида тарбияланувчиларга “Сеҳрли қиш” расми чиздирилди, жамоа билан ишлаш бўйича«Мўжизакор қиш» мавзусида расмлар кўрик танлови,«Қордан байрам торти», аппликация «Қорпарчалар учмоқда» мавзулари бўйича ёпиштириш, ихтиёрий табиий материаллар билан ишлаш, қоғоз, рангли қоғоз, табиий материаллар ресурлардан фойдаланган ҳолда фаолиятлар олиб борилди.
2-ҳафта мавзуси: «Ватан ҳимоячилари» куни (_____ 2023 йилдан, _____ 2023 йилгача)
Do'stlaringiz bilan baham: |