Фан ва табиат марказида:Расмлар, альбомлар, махсус идишлар, бўёқлар, батарейкалар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда ушбу марказдаги фаолиятлар давомида болаларга “Қор билан тажриба”, “Йил фасллари”, “Бу қачон содир бўлади”, мавзулари асосида тажрибали фаолиятлар ва машғулотлар ўргатилди.
Санъат марказида: Ушбу марказда ҳафта давомида тарбияланувчиларга “Байроқ” (апликация), “Мен қишда нимани яхши кўраман” мавзусдаги расм чиздирилди, жамоа билан ишлаш бўйича“Чанада учамиз” турлари бўйича ёпиштириш, ихтиёрий табиий материаллар билан ишлаш, қоғоз, рангли қоғоз, табиий материаллар ресурлардан фойдаланган ҳолда фаолиятлар олиб борилди.
2-ҳафта мавзуси: “Соғ танда-соғлом ақл” (_____ 2022 йилдан, _____ 2022 йилгача)
Қуриш-ясаш ва математика марказида: Тарбияланувчиларга“Спорт мажмуасини қурамиз”(геометрик шакллардан), “Расмни йиғ”рақами бўйича териб бермавзулари асосида қурилиш блоклари, лего, конструктор, танграм каби ресурслардан фойдаланиб болаларга қурилиш материаллари ўргатилди ва қурилиш режалаштириб ясалди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:Ниқоблар, кийимлар, отрибутлар, шарбатлар ва бошқа ресурслардан фойдаланиб “Спорт анжомлари дўкони” мавзуси асосида болалар билан сюжетли ўйинлар ўйналди.
Тил ва нутқ марказида:Серияли расмлар орқали “Расмда қандай спорт тури тасвирланган”, “Қандай сўз мос келмайди” мавзулари асосида болаларни тил ва нутқлари риқвожлантирилди. Сюжетли расмлар, материаллардан фойдаланиб мавзуга мос хикоя ва шеърлар ёдлатилди.
Фан ва табиат марказида:Акварел бўёқлари, қоғозлар, қаламлар, салфетка, пластилин, тахтачалар каби ресурслардан фойдаланиб “Сумалакни кузатамиз”, “Рангли муз ясаймиз”мавзу асосида фаолиятлар олиб борилди.
Санъат марказида:Ихтиёрий табиий матераллар билан қоғоз А4, рангли қоғоз, бўёқлар, табиий материаллар, муляжлар ресурсларидан фойдаланиб “Биз спорт билан шуғулланамиз”, “Қандай спорт тури менга ёқади” қўл ишлари ясалди ва ўргатилди.
3-ҳафта мавзуси: “Уст, бош ва оёқ кийимлар.” (_____ 2022 йилдан, _____ 2022 йилгача)
Do'stlaringiz bilan baham: |