Систематик ёки механик (systematic sample) танлов - Оддий систематик коидага бўйсинади: картотекадаги касалларни маълум бир харфга асосланган, маълум бир хафтада туғилганлар, тартибдаги ҳар бир учинчиси ва хоказолар.
- Систематик танлов систематик хатоликлар таъсирида бўлиши мумкин, шу сабабли натижаларни экстрополяция (қўллаш, репрезентативлик) қилиш мумкин эмас.
Кўп-даражалик танлов (Многоуровневая (комбинированная) выборка (multilevel [multistage] sample) - танлов турли танлов усулларини комбинациясидан иборат. Танловни амалга ошириш жараёнини бир неча этапга бўлиш мумкин.
- Масалан, тасодифий йўл билан кластер танлов мамлакатнинг регионларида ўтказилади, сўнг регионларнинг туманларида кластер танлов ўтказилади, учинчи этапда миллий белгиси асосидаги стратификацияланган тасодифий танлов ўтказилади.
- Ситематик хатолик бу маълумот йиғиш жараёнида, тахлил қилишда, интерпретацияда ва чоп этишда бўлган хатоликлар, НХ, ШН (ОР, ОШ) ва хоказоларни боғлиқлик даражасини нотўғри аниқланишига олиб келади.
Систематик хатоликни асосий икки турини фарқлашади: - Танловдаги ситематик хатолик (Selection Bias)
- Кузатувдаги/маълумот олишдаги систематик хатолик (Observation Bias/Information Bias)
Танловдаги ситематик хатолик (Selection Bias) - Танловдаги хатолик тадқиқотдаги объектлар танланганда, агар улар тадқиқот барча аҳоли ўтказгандагидан фарқ қиладиган тарзда натижалари чиқса юзага келади.
- Масалан, “соғлом ишчи” эффектини ҳисобга оладиган тадқиқот ўтказилганда, бу тадқиқотга фақат ишлаётган инсонларни танлаб олинган, чунки улар ишламайдиганларга нисбатан анча соғлом бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |