Қиссалардан ибратлар
Ота-онанинг розилиги Аллоҳнинг розилигидир!
Download 19.1 Kb.
|
Қиссалардан ибратлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Ота-онанинг розилиги Аллоҳнинг розилигидир!
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир 1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади. 2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорат бўлади. 3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади. 4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади. 5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб, жаннатга киришига сабаб бўлади. ИШОНЧ Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади: "Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади. Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим: - Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди? У деди: - Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим. Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим: - Мени танийсанми? У: - Йўқ, деди. Мен дедим: - Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда. У деди: - Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан! Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим". Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан. “Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн олти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди. Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади. Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.. Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling