Иссиқлик -бу иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик характеристикасидир


Download 19.19 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi19.19 Kb.
#1440275
Bog'liq
ma`lumot


Иссиқлик алмашиниш қурилмалари кимёвий, нефт, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа кўплаб саноат тармоқлари учун кенг тарқалган ускунадир ва ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади. Иссиқлик алмашинуви кимёвий ишлаб чиқариш жараёнида иссиқлик алмашинуви ва етказиб бериш учун ажралмас қурилмадир. Нефт ва газни қайта ишлаш технологиясида кўпинча бевосита иссиқлик манбаси сифатида ёқилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўлган газлар ва электр энергияси ишлатилади. Бундай бевосита иссиқлик манбаларидан иссиқлик олиб, ўзининг иссиқлигини ускуналарнинг деворлари орқали иситилаётган мухитга берувчи моддалар орқали иссиқлик ташувчи агентлар деб аталади. Оралиқ иссиқлик ташувчи агентлар қаторига сув буғи, иссиқ ва юқори хароратли иссиқлик ташувчи моддалар (қиздирилган сув, минерал мойлар, органик суюқликлар ва уларнинг буғлари, суюқ металлар ва бошқалар) киради.
Температураси юқори бўлган жисмдан температураси паст жисмга иссиқликнинг ўз-ўзидан , қайтмас ўтиш жараёнига иссиқлик алмашиниш дейилади. Жараённи харакатга келтирувчи куч- бу хар- хил температуралар фарқидир. Оддий хароратгача (10÷30 градус) совитиш учун сув ва ҳаво каби совитувчи агентлар кенг тарқалган. Иситувчи агентлар сифатида ишлаб чиқаришдан чиқаётган махсулотлар , ярим махсулотлардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.
Иссиқлик -бу иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик характеристикасидир.
Иссиқлик алмашиниш жараёнларига:
· Иситиш (подогреть);
· Совитиш (охладить);
· Конденсациялаш (конденсировать);
· Буғланиш (испарение);
· Буғлатиш (испаряться) киради.
Ушбу жараённи амалга ошириш учун мўлжалланган қурилмалар иссиқлик алмашиниш қурилмалари ҳисобланади. Иссиқлик алмашинуви иссиқ сувнинг иссиқлигини совуқ суюқликка етказадиган , шунингдек иссиқлик алмашинуви воситасида ишлатиладиган қурилмадир. Бу жараёнда камида икки суюқлик талаб килинади. 
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ишлаш принципига қараб :
· Сиртий;
· Регенератив;
· Аралаштирувчи қурилмаларга бўлинади.
Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари иссиқлик элтгичлар девор билан ажратилган бўлади. Уларда иссиқлик ушбу девор орқали узатилади.
Регенератив иссиқлик алшашинишда қаттиқ жисмдан ташкил топган бир хил юза навбат билан турли иссиқлик ташувчи агентлар билан контактда бўлади. Қаттиқ жисм унга тегиб ўтган иссиқлик ташувчидан иссиқлик олиб исийди. Бошка иссиқлик ташувчи ўтганда эса қаттиқ жисм ўз иссиқлигини унга бериб совийди.
Аралаштирувчи иссиқлик алмашиш қурилмалари иккала элтгич (носитель ) бевосита ўзаро аралашиш натижасида иссиқлик алмашади.
Иссиқлик алмашинувида кўпинча коррозив ва юқори оксидловчи материаллар мавжуд. Шунинг учун иссиқлик алмашинуви учун материални кучли коррозияга чидамли бўлиши талаб қилинади.
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари қуйидаги белгиларга кўра синфланади:
· Қувурдан қилинган ускуналар: қобиқ қувурли, қувур ичида қувур, змеевикли...
· Листли материаллардан тайёрланган ускуналар: пластинали, спиралсимон...
· Нометал материаллардан тайёрланган ускуналар: графит, пластмасса, шиша...
Қобиқ қувурли иссиқлик алмаштиргичлар саноатда кенг тарқалган ва 2, 4, 6 йўлли иссиқлик алмаштиргичлар ишлатилади.Чунки йўлларнинг сони ортиши билан гидравлик қаршилик ортади ва иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг тузилиши мураккаблашади. Қобиқ қувурли иссиқлик алмаштиргичлар вертикал ва горизонтал холатда бўлади. Бу ускуналарда юқори иссиқлик бериш коэффициентларига эришиш учун ташувчи агентларнинг тезлиги анча катта бўлиши керак. Газлар учун 8-20м/с, суюқликлар учун энг ками 1,5м/с. Афзалликлари: ихчам, металл кам сарф қилинади, иссиқлик алмашиниш юзаси катта, қувурлар ичини тозалаш осон.
Пластинали иссиқлик алмаштиргичлар юпқа металл листлардан тайёрланган бир неча қатор параллел кат-кат бурма қилинган пластиналардан тузилган. Саноат миқёсида ускунанинг босимининг қиймати 1,6МПа гача ва иш мухитининг харорати – 30дан +180 градус С гача ўзгарганда ишлатилади. Бундай иссиқлик алмашиниш қурилмалари жуда ихчам бўлиб, иккала иссиқлик ташувчиларни катта тезлик билан ўтказиш имкониятига ва юқори иссиқлик ўтказиш коэффициентига эга. Гидравлик қаршилиги эса кам. Бироқ катта босимга бардош бера олмайди.
3 Қоида
Хеч качон иссиқлик алмашиниш қурилмаларидан олдин бошқарув арматуралари қўйилмайди.
Икки иситувчи ва совитувчи агентлар нисбатан яқин зичликка эга бўлиши.
Нисбатан тоза бўлмаган суюқликлар қувурлар ичидан ўтиши.
Download 19.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling