14.6-расм. Ички девор ва қаватлараро плиталар туташган жойда товуш изоляцияси қистирма материаллари ва буюмларини ишлатиш схемаси
1-ички юк кўтарувчи девор панели; 2-қаватлараро панел; 3-полосали ёки донали юкламали қистирмалар.
Полоса кўринишидаги қистирмалар яхлит қистирмаларга нисбатан юкни кўп кўтаради. Товуш изоляцияси қистирмалари доимо юклама остида ишлагани учун вақт давомида деформацияланиши ва изоляциялаш хусусияти пасайиши мумкин. Товуш изоляцияси материаллари ва буюмлари қовушоқ-эластик хусусиятлари билан характерланади ва уларнинг динамик эластиклик модули (Ед) 15 МПа дан юқори бўлмаслиги талаб этилади. Ғовак-толали товуш изоляцияси қистирма материаллари-юмшоқ минерал ва шиша пахталар, ярим бикр ва бикр буюмлар Ед кўрсаткичи 0,5 МПа гача, тушадиган рухсат этилган юклама эса 0,002 МПа. Ғовак-толали товуш изоляцияси материалларнининг ўртача зичлиги 75-175 кгм3. Ғовак-губкали товуш изоляцияси қистирма материаллари ва буюмлари кўпикпластлар ва резиналар асосида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларнинг Ед кўрсаткичи 1-5 МПа.
Товуш изоляцияси буюмларнинг деформативлиги материал ичидаги ҳаво эластиклиги ва материал скелети эластиклиги йиғиндисига тенг. Улар қуйидагича деформацияланади: юмшоқ материаллар (М) нисбий сиқилиши 15% юқори, ярим бикр (ПЖ) материаллар нисбий сиқилиши 5-10%, бикрлариники (Ж)-5% гача, қаттиқлариники (Т) 0 гача.
Товуш изоляцияси материалларининг бикрлиги қистирма қалинлигига ва материалнинг динамик эластиклик модулига боғлиқ бўлади.
Баъзи товуш изоляцияси материалларининг асосий хоссалари ўртача зичлиги, динамик эластиклик модули, қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсир этувчи юклама таъсирида ҳосил бўладиган нисбий сиқилиш 14.2-жадвалда берилди.
Товуш изоляцияси материалларининг асосий хоссалари
Do'stlaringiz bilan baham: |