Иссиқлик техникаси ва иссиқлик техник ускуналари фани


Бетонга иссиқлик билан ишлов бериш жараёни


Download 13.76 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi13.76 Kb.
#1574110
1   2   3
Bog'liq
иссиқлик жараёнлари

Бетонга иссиқлик билан ишлов бериш жараёни. Замонавий қурилиш ишларида бетондан фойдаланиш самарадорлиги кўп жиҳатдан темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш суратига боғлиқ бўлади. Завод технологияси асосида йиғма темир-бетон ишлаб чиқариш шароитида бетон қотишини тезлаштиришнинг асосий воситаси унга иссиқлик билан ишлов бериш бўлиб қолади. Иссиқлик билан ишлов бериш буюм тайёрлаш умумий циклининг 70-80% вақтини олади. Иссиқлик билан ишлов бериш учун бетон тайёрлашга сарфланадиган умумий иссиқлик энергиясининг 70 фоизигача ишлатилади. Иссиқлик билан ишлов беришдаги ҳаражатлар на фақат буғ ва бошқа турдаги энергия эмас, балки қолиплар сони ва цемент сарфига ҳам боғлиқ бўлади. Иссиқлик билан ишлов бериш давомийлигини баъзи қолиплар айланишидавомийлиги белгилайди ва булар баҳоси корхона барча ишлаб чиқариш фондларининг анчагина қисмини ташкил этади.

Иссиқлик-намлик билан ишлов бериш усуллари буғлаш жараёни баъзи босқичларининг узунлиги ва изотермик қизитиш ҳарорати билан характерланади. Бетонга иссиқлик-намлик билан ишлов бериш унинг қурилиш-техник хусусиятлари, цемент ва иссиқлик қуввати сарфи билан бевосита боғлиқдир. Умумий буғлаш цикли 4 даврга бўлинади:

Иссиқлик-намлик билан ишлов бериш усуллари буғлаш жараёни баъзи босқичларининг узунлиги ва изотермик қизитиш ҳарорати билан характерланади. Бетонга иссиқлик-намлик билан ишлов бериш унинг қурилиш-техник хусусиятлари, цемент ва иссиқлик қуввати сарфи билан бевосита боғлиқдир. Умумий буғлаш цикли 4 даврга бўлинади:

  • дастлабки босқич – буюмга шакл берилгандан бошлаб камерадаги ҳарорат оша бошлаган вақтга қадар;
  • камерадаги ҳарорат ошган вақт;
  • изотермик қизитиш –белгиланган энг юқори ҳароратда ушлаб туриладиган вақт;
  • совутиш даври – камерадаги ҳароратнинг пасайиш вақти. Қотиш режими алоҳида даврларнинг умумий саотдаги миқдорини билдиради. Буғлаш режими маълум чекловлардан келиб чиққан ҳолда талаб этилган критерияга қараб белгиланади.

Бундай критерия харажатларнинг кам бўлиши, маҳсулот таннархини камайтириш, цемент сарфининг кам бўлиши ва ҳокозо бўлиши мумкин. Буғлаш вақтида келтирилган харажатларнинг энг кам миқдорига буғлаш бошлангандан сўнг таҳминан 6-8 соатдан сўнг эришилади. Бироқ бунда цемент сарфи ошади

  • Бундай критерия харажатларнинг кам бўлиши, маҳсулот таннархини камайтириш, цемент сарфининг кам бўлиши ва ҳокозо бўлиши мумкин. Буғлаш вақтида келтирилган харажатларнинг энг кам миқдорига буғлаш бошлангандан сўнг таҳминан 6-8 соатдан сўнг эришилади. Бироқ бунда цемент сарфи ошади

Буғлаш режимининг ўзгаришига қараб 3х6м ўлчамли қовурғали плиталар асосий кўрсаткичларининг ўзгариши 1 - цемент сарфининг ўзгариши, кг/м3; 2 - қолипнинг металлни талаб этиш кўрсаткичининг ўзгариши, кг/м3;
3 - маҳсулот таннархининг ўзгариши,сўм /м3

Download 13.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling