Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

2. Адабиётлар шарҳи. 
Албатта, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг назарий
ташкилий-усулбий жиҳатлари мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи олимлари 
томонидан тадқиқ қилиб ўрганилган. Хусусан, хорижлик иқтисодчи олимлар 
Сигидов, Ясменко ва бошқалар (2022), Гетмана (2022) ва Кондраков (2023) ларнинг 
илмий ва ўқув-услубий асарларида молиявий ҳисоботнинг умумий методологик 
асослари, уни шакллантиришда ахборотга бўлган талаблар, молиявий ҳисоботни 
тузиш, тақдим этиш, эълон қилиш ва ундаги маълумотларни очиб бериш 
тартиблари норматив-ҳуқуқий асосларга мувофиқ ёритиб берилган. Жумладан, 
Сигидов, Ясменко ва Оксаничлар (2022) бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини тузиш 
ва тақдим этишнинг асосий қоидалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишади: 
1. Ҳисобот даври принципига риоя қилиш; 2. Ҳисоботни тузиш ва тақдим этишга 
қуйилган талаблар; 3. Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги; 4. 
Маълумотларнинг 
бетарафлилиги; 
5. 
Ҳисобот 
маълумотларининг 
таққосланувчанлиги; 6. Молиявий ҳисоботнинг очиқлиги ва ошкоралиги. 
Иқтисодчи олим Гетмана (2022) бухгалтерия (молиявий) ҳисоботининг 
умумий методологик асосларини, уни тузиш тартибининг асосий босқичлари, 
бухгалтерия 
баланси 
ва 
молиявий 
натижалар 
тўғрисидаги 
ҳисобот 
кўрсаткичларининг мазмуни ва уларни шакллантириш тартиблари бўйича 
ёндашувларини келтириб ўтади. 
Иқтисодчи олим Кондраков (2023) эса, бухгалтерия ҳисоботи тушунчаси, 
таркиби ва унга қуйиладиган умумий талаблар, бухгалтерия ҳисоботини 
шакллантиришда ахборотга қуйилган талаблар, уни тузиш тартиби, ошкоралиги 
ҳамда унда маълумотларни очиб бериш тартиби каби масалаларни тадқиқ қилиб 
ўрганган. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
252 
Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодчи олимлари Каримов (2021), Ташназаров 
(2019), Ризаев (2022), Авлоқулов (2020), Хажимуратов (2020) ва Мамажонов 
(2022)лар ҳам молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг назарий, 
ташкилий-усулбий жиҳатларини тадқиқ қилиб ўрганишган. Хусусан, иқтисодчи 
олим Ташназаров (2019) томонидан иқтисодиётни модернизациялаш шароитида 
молиявий ҳисоботнинг мақсади ва мазмуни, молиявий ҳисоботнинг ҳозирги ҳолати 
ҳамда унинг назарий асосларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ қилинган. 
Иқтисодчи олим Хажимуратов (2020) нинг ёзишича, «МҲХС бўйича молиявий 
ҳисобот тузишнинг асоси барча стандартлар ва норматив ҳужжатларга амал 
қилишдир. Ташкилотнинг бозордаги ҳақиқий ҳолатини, унинг барча фаолиятини 
акс эттирадиган ва хатолар, бузиб кўрсатишлар, нообъектив баҳолардан ҳоли 
бўлган ҳисобот МҲХС бўйича ишончли ҳисобланади. МҲХС бўйича молиявий ҳисобот 
тузишда ташкилот активлари жорий қиймат бўйича баҳоланади, бу бизнеснинг 
ҳақиқий қийматини акс эттиради, ахборот ишончлилиги ва объективлиги эса 
бухгалтернинг профессионал хулосасидан келиб чиқиб шакллантирилади». 
Иқтисодчи олим Ризаев (2022) таъкидлашича, «Халқаро стандартларга ўтиш ва 
шу асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш хорижий компаниялар билан 
шартномалар 
тузиш 
ҳамда 
инвестиция 
имкониятларини 
кенгайтириш 
имкониятини беради. Бу жараёнларни амалдаги миллий стандартлар билан амалга 
ошириб бўлмайди ва турли мураккабликларни келтириб чиқаради. Юқорида 
таъкидланганидек, молиявий ҳисоботларни тузишда биринчи навбатда унинг 
концептуал масалаларига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади». 
Иқтисодчи олим Мамажонов (2022) эса, «Концептуал асос молиявий ҳисобот 
тайёрлашнинг ҳозирги амалдаги тамойилларини баҳолаш ва уни ривожлантириш 
учун асос бўлиб хизмат қилади. У фойдаланувчиларга қарор қабул қилиш учун 
тақдим қилинадиган молиявий ҳисоботда айнан қандай ҳодисалар ҳисобга 
олиниши, улар қандай баҳоланиши ва ахборот қандай тартибда тақдим 
қилинишини белгилайдиган назарий асосдир» деб таъкидлайди. 
Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг илмий-услубий асарлари шарҳи шуни 
кўрсатадики, улар томонидан молиявий ҳисоботнинг мақсади ва мазмуни, молиявий 
ҳисоботнинг ҳозирги ҳолати ҳамда унинг назарий асосларини такомиллаштириш 
масалалари бир-бирига яқин бўлган турлича ёндашувлар келтирилган. Албатта, 
мазкур иқтисодчи олимларнинг ёндашувларини эътироф этган ҳолда, биз ушбу 
мақолада тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган 
шахслар, уларнинг ахборотга бўлган талаблари ва бу талабларнинг молиявий 
ҳисоботни тайёрлаш жараёнида қандай қилиб инобатга олиниши тўғрисидаги 
ёндашувларимизни баён этамиз. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling