www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023
248
Юқоридаги таърифларни ўрганиш асосида биз иқтисодий самарадорлик
тушунчасига қуйидагича такомиллашган муаллифлик таърифни келтирамиз.
Иқтисодий самарадорлик деганда юқори
даромад олиш, иқтисодий
ресурсларни оптимал тақсимлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш, иш бажариш ва
хизматлар кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш, ортиқча чиқимлар ва
йўқатишларни минималлаштиришга эришиш ҳамда
ресурслар кирими ва
фойдаланилишининг оқилона комбинацияси, шунингдек самарали бошқарувни
ташкил этиш, инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали сарфланган
ресурслар ва харажатларнинг пул бирлига тўғри келадиган натижа (фойда ёки
самара)ларни ҳамда самарадорик кўрсаткичлари тизимининг меъёрида ва
ундан
ортиқ бўлишини таъминлашга айтилади.
Ушбу таъриф бир қанча хусусиятларга эга.
Биринчидан, таърифда юқори
даромадликни таъминлаш эътироф этилган. Бунинг учун эса максимал ишлаб
чиқариш ҳажмини ташкил этиш, маҳсулотларни сотиш жараёнини оптимал ташкил
этиш, нархларни оптималлаштириш, одатдаги фаолиятидан ташқари
даромадлар
олишга
эътиборни
қаратишни
англатади.
Даромадларнинг
максимал
кўпайтиришнинг барча имкониятлари йўлга қўйилиши керак.
Иккинчидан, юқори
самарадорликка
эришиш
учун
харажатларни
минималлаштириш
керак.
Стандартдан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик керак. Бундан ташқари
материалларнинг бузилиши ва бошқа йўқотишларни камайтириш керак. Уларни
меъёрида бўлишини таъминлаш лозим.
Учинчидан, русурслардан оқилона
фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, жумладан мавжуд бинолар,
машина ва асбоб-
ускуналар ва бошқа активлардан самарали фойдаланиш керак. Икки смена ишни
ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бўш турган бино, станок, машина ва асбоб-ускуна
бўлмаслиги керак.
Тўртинчидан, инсон ресурслари ва интеллиектуал мулкдан
самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали юқори меҳнат
унумдорлигига
эришиш лозим. Меҳнат унумдорлиги – иқтисодий самарадорликни таъминлашнинг
бош омилидир.
Бешинчидан, юқорида санаб ўтилган ресурслар ҳамда харажатлар
ва меҳнат русурсларидан самарали фойдаланиш албатта сарфланган ресурслар ва
харажатларлар бирлигига тўғри келадиган фойда
суммаси ва самарадорликнинг
комплекс кўрсаткичларини меъёрда ва ундан ортиқ бўлишини таъминлашга хизмат
қилади.
Ушбу такомиллашган муаллифлик таърифи иқтисодий самарадорликнинг
барча жиҳатларини ўзида қамраб олади ва унинг иқтисодий адабиётларга жорий
қилиниши
уларнинг
мазмунини
бойитишга,
халқаро
стандартларга
мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: