Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words
Ключевые слова: экономическая эффективность, экономические ресурсы,
затраты, используемые ресурсы, активы. Abstract. This article examines the definitions given by economists to the concept of economic efficiency. The given definitions are divided into three approaches according to content and essence. The requirements of foreign scientists and international standards have been studied. Based on the results of the research, an improved definition of the concept of economic efficiency was developed. In this definition, important features such as obtaining high income, optimal allocation of resources, reduction of costs, effective use of labor resources, ensuring that the profit (effectiveness) corresponding to the monetary unit of resources and costs are within the norm and more than that are recognized. Key words: economic efficiency, economic resources, costs, used resources, assets. III СОН. 2023 СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 243 1. Кириш. 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида (2022) “Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш” вазифасининг қўйилиши иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни тақозо этади. Иқтисодий самарадорлик иқтисодий категориядир. Иқтисодиёт фани ва амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади ҳам иқтисодий самарадорликка эришиш ҳисобланади. Иқтисодиёт фани вужудга келгандан буён иқтисодий самарадорлик масалалари ўрганилган. Иқтисодиётнинг глабаллашуви, инновацион иқтисодиёт, рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида ҳамда илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш, халқаро стандартларни жорий қилиш иқтисодий самарадорликни янгича тавсифлашни зарурият қилиб қўймоқда. Аксарият таърифларда иқтисодий самарадорлик олинган натижаларнинг сарфланган ресурслар нисбати билан баҳоланиши эътироф этилган. Иқтисодий самарадорлик тушунчаси кенг қиррали тушунча, уни ягона таъриф билан изоҳлаш ёки маълум бир кўрсаткичлар ва ўлчагичлар билан ифодалаш мураккаб масала. Лекин, бугунги кунда такомиллашган таърифга зарурият мавжуд. Унинг барча хусусиятларини ўзида мужассамлаштирилган таъриф керак. Бунинг учун эса мавжуд таърифларни таҳлил қилиш, уларни гуруҳлаш, улардаги кучли жиҳатлари ва камчиликларини қайд қилиш, хориж тажрибасини ўрганиш ва мукаммаллашган таъриф ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи бу кўп қиррали, мараккаб иқтисодий категория бўлиб, бугунги кунда ушбу категориянинг барча томондан якдиллик билан қабул қилинган ягона таърифи мавжуд эмас. Шу боис, мукаммал таърифни яратишга бўлган тадқиқотлар албатта керак. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling