Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
Иккинчи ёндашувга киритган олимларимиз иқтисодий самарадорликни
олинган натижанинг харажатлар (сарфлар) ва ресурсларга нисбати сифатида тавсифлайди. Бу йўналишдаги олимлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг тавсифларини қуйида келтирамиз: Қомусда (2023) “ишлаб чиқариш самарадорлиги – корхона миқёсида иқтисодий фаолият, иқтисодий дастурлар ва тадбирларнинг фойдали натижалар бериши, олинган иқтисодий самаранинг муайян қийматга эга бўлган ресурсларни қўллаган ҳолда энг юқори ишлаб чиқариш ҳажмига эришишга сабаб бўлган ишлаб чиқариш омиллари, ресурслар сарфларига нисбати билан тавсифланади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги корхона фаолиятининг якуний натижасини кўрсатади.” www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 245 Қ.Х.Абдураҳмонов (2004) томонидан қуйидагича таъриф берилади: “Самарадорлик тушунчаси ниҳоятда кенг тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради” А.Ўлмасов, А.Ваҳобов (2014) “Самарадорлик ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижанинг таққосланишини билдиради, яъни бу нима сарфлаб нимага эришганлигини кўрсатади.” Ушбу олимлар “самарадорлик – ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижани таққослашни билдиради, яъни нима сарфлаб нимага эришилганлигини кўрсатади. Самарадорлик (S) аниқланганда яратилган маҳсулотлар ва хизматлар қиймати (Mq) билан ресурсларнинг сарфи (Rs) таққосланади:” Ш.Ш. Шодмонов ва Б.Э. Мамарахимовларнинг (2016) фикрига кўра, “фойда олиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда олинган фойда (F) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатларига (IX) бўлинганлигига тенг”. Яъни: Россиядаги манбаларни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, Executive.ru (2022) маълумотлари бўйича “иқтисодий самарадорлик – бу натижа бўлиб, қайсики ишлаб чиқаришнинг даромадлилик кўрсаткичларини умумий харажатлар ва фойдаланилган ресурсларга нисбатан таққослаш натижасида олиш мумкин бўлади. Агарда биринчи кўрсаткич иккинчисини ташкил этувчи кўрсаткичлар билан солиштирилганда юқори бўлса, демак мақсадга эришилган, барча эҳтиёжлар қондирилган деб ҳисобланади. Агарда вазият тескариси бўлса, иқтисодий самарадорлик кузатилмайди ва корхона зарар кўриб ишлаган бўлади.” С.Д. Предыбайло (2015) “иқтисодий самарадорлик натижавийлик, ресурслардан фойдаланиш даражаси ва харажатларнинг қайтимини англатади, қайсики эришилган натижаларнинг ва фойдаланилган ресурслар ёки ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар нисбати сифатида аниқланади, яъни ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги нисбий миқдор билан тавсифланади.” Артем Моисенко (2023) “Иқтисодий самарадорлик – бу кўрсаткич, қайсики иқтисодий натижалар ва харажатлар нисбати сифатида аниқланадиган ҳамда оқибатда ушбу натижани (самара) юзага келтиради. Айтиш мумкинки, иқтисодий самарадорлик бу натижаларнинг харажатларга нисбатига тенг” деб тавсифлайди. А.И.Бородин (2021) “Иқтисодий самарадорлик – бу хўжалик фаолияти натижалари билан жонли ва мужассамлашган (моддийлаштирилган) меҳнат харажатлари, ресурслар ўртасидаги нисбат” деб баҳолайди. Николина Юлия (2022) “Иқтисодий самарадорлик – бу олинган ишлаб чиқариш натижалари – маҳсулот ва хизматларнинг меҳнат харажатлари ва ишлаб чиқариш воситалари нисбати” деб таъриф беради. Ушбу йўналишдаги олимларнинг иқтисодий самарадорликка берган таърифларини баҳолашда рус олими О.Е. Оборинанинг (2020) қуйидаги фикрини келтирамиз: “Хорижий ва россиялик муаллифларнинг берган таърифларини солиштириш натижасида хулоса қилиш мумкинки, “иқтисодий самарадорлик” тушунчаси ягона бўлган таърифи мавжуд эмас, бу шуни англатадики, бир томондан иқтисодий самарадорлик категориясининг кўп қирралигини, бошқа томондан эса унинг кўрсаткичларда ва ўлчовларда акс эттиришнинг қийинлиги билан белгиланади. Бироқ, кўпчилик муаллифлар иқтисодий самарадорлик бу охирги www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 246 самаранинг ушбу самарани олиш учун сарфланган ресурсларга нисбати эканлигини эътироф этишади” Келтирилган таърифлар албатта муҳим назарий ва методологик аҳамият касб этади. О.Е.Оборинанинг (2020) фикрига қўшилган ҳолда таъкидлашимиз лозимки, албатта самарадорлик олинган натижанинг сарфланган ресурларга нисбати билан баҳоланади, меҳнат ресурсларини ҳам инобатга олиниши талаб этилади. Айрим олимларимиз, натижаларнинг харажатларга нисбати сифатида қарайди. Бу фикрлар албатта тўғри. Лекин юқорида таъкидлаганимиздек, натижа бўлсаю, лекин бу натижа мавжуд ресурслар ва сарфларга нисбатан етарли даражада бўлмаса, эришишимиз мумкин бўлган натижалардан паст бўлса, иқтисодий самарадорликка эришдик деб баҳолаш мумкин бўлмай қолади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling