Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

Учинчи ёндашувдаги талқинда самарадорлик ресурсларнинг оптимал 
тақсимоти эканлиги, шу боис самарадорликка комплекс ёндашиб, уни кўрсаткичлар 
тизими билан ифодалаш ва сўнгра самарадорлик тўғрисида хулоса чиқариш 
кераклигини таъкидлашади. Масалан, Давлат активларини бошқариш агентлиги 
(2021) томонидан хориж тажрибасидаги KPI кўрсаткичлар тизимини жорий қилиш 
мақсадига “Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) кузатув кенгаши, у 
мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис (давлат корхоналари 
учун) қарори била тасдиқланади ва унда соф тушум, соф фойда, таннархни 
камайтириш, молиявий барқарорлик, тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланиш, экспорт-импорт, маҳаллийлаштириш ва инвестиция 
дастурлари бажарилиши, энергосамарадорлик ва самарадорликнинг бошқа 
кўрсаткичлари белгиланади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича ҳисоблади” деб тавсиф 
берилган.
Хорижий манбаларни тадқиқ қилинадиган бўлсак, иқтисодий самарадорликка 
ресурсларни оптимал тақсимлаш нуқтаи назаридан ёндашади. Масалан, Investopedia 
(2023) сайти маълумотларида қуйидагича таъриф келтирилган: “Иқтисодий 
самарадорлик деганда ҳар бир ресурс, ҳар бир шахс ёки ҳар бир ташкилотга энг 
яхши тарзда хизмат кўрсатиш ва исрофгарчиликлар ва самарасизликни 
минималлаштириш учун оптимал тарзда тақсимланган иқтисодий ҳолат назарда 
тутилади.”
Бошқа ишончли интернет манбаларида (2023) “Иқтисодий самарадорлик 
деганда ресурсларни товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни максимал даражага 
етказадиган тарзда тақсимлайдиган тизим тушиналади, қайсики бунда 
ресурслардан 
максимал 
даражада 
самарали 
фойдаланилади 
ҳамда 
исрофгарчиликлар ва унумсиз фойдаланишларга йўл қўйилмайди.”
Иқтисодчи олим Dheeraj Vaidya (CFA, FRM) (2022) томонидан берилган 
таърифда ҳам, айнан оптимал тақсимлашга аҳамият қаратади: “Макроиқтисодиётда 
иқтисодий самарадорлик деганда, ресурсларнинг оптимал тақсимланиши, маҳсулот 
ва хизматлар ишлаб чиқариш учун минимал харажат ва максимал натижа намаён 
бўладиган ҳолат тушунилади.” Хориж манбаларида самарадорликнинг бир қанча 
турлари келтирилган, жумладан тақсимлаш самарадорлиги, динамик самарадорлик, 
маҳсулот самарадорлиги, ижтимоий таъминот самарадорлиги, техник самарадорлик 
ва Х-самарадорлик.
B.Jovanovic (2022) ўзининг иқтисодий ўсишга бағишлаган мақоласида 
“Ресурсларни тақсимлашда ишлаб чиқариш имкониятларининг чегаравий ёндашуви 
иқтисодий самарадорликнинг икки турдаги самарадорликдан иборат бўлишини 
тақозо этади: тақсимлаш ва техник самарадорлик. Тақсимлаш самарадорлиги 
максимал маҳсулот ишлаб чиқариш ресурсларини жалб қилишга боғлиқдир, яъни 
қўшимча русурсларни жалб қилиш (кириши орқали) йўли билан ишлаб чиқариш 
ҳажмини кўпайтиришнинг иложи йўқ. Шу боис, самарадорликка барча киримлар 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
247 
бўйича қўшимча маблағлардан фойда олиш учун маржинал имкониятларни 
тенглаштириш йўли билан эришилади. Техник самарадорлик эса маълум миқдорда 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, максимал маҳсулот ишлаб чиқариш учун 
киримларнинг комбинациясига боғлиқ бўлади” деб тавсифлайди.
Бизнинг фикримизча, мамлакатимиз олимлари ҳамда хорижий адабиётларда 
келтирилган таърифларни тадқиқ қилиш асосида такомиллаштирилган таърифни 
ишлаб чиқишга зарурият мавжуд. Иқтисодий самарадорлик деганда авваломбор 
иқтисодий ресурслар самарадорлиги нуқтаи назаридан ёндашиш керак деб 
ҳисоблаймиз.
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асосларда иқтисодий ресурсларга
қуйидагича таъриф келтирилган: Иқтисодий ресурс – бу ҳуқуқ бўлиб, қайсики 
иқтисодий наф яратиш потенциалига эга бўлади (2018). Иқтисодий ресурларнинг 
амалда намаён бўлиши корхоналарнинг активлари сифатида амалга ошади. Актив – 
олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд 
иқтисодий ресурс. 
Иқтисодий наф келтириш потенциалига эга бўлиши учун абсалют ишонч талаб 
этилмасада ушбу ҳуқуқ амал қилиши ва алоҳида ҳолатларда компания учун бошқа 
барча томонлар кира олиши мумкин бўлган нафдан ошадиган иқтисодий наф ярата 
олиши талаб этилади. Иқтисодий ресурсларда мужассамлашган активларнинг 
таркибий қисмларини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (1-жадвал).

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling