Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

Биринчи босқичМуҳимликнинг дастлабки умумий қийматини аниқлаш
Бу босқичда аудитор йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни минимал 
(энг паст) ва максимал (энг юқори) чегараларини аниқлайди. Минимал чегарадан 
пастда жойлашган хатоликлар муҳим бўлмаган хатоликлар ҳисобланади ва аудитор 
уларни ўрганиш учун катта эътибор ажратиши шарт эмас деб ҳисобланади. 
Максимал чегарадан юқорида жойлашган хатоликлар эса муҳим хатоликлар 
ҳисобланади ва улар молиявий ҳисоботни тўғрилигига салбий таъсир кўрсатиши 
мумкин бўлганлиги учун аудитор томонидан мукаммал тарзда ўрганиб чиқилиши 
лозим бўлади. 
Танланган му лжалга нисбатан қу лланиладиган фоизни белгилаш
аудитордан профессионал мулоҳаза чиқаришни назарда тутади.
Тармоқлар бўйича муҳимлик даражасини аниқлаш учун қабул қилинадиган 
кўрсаткичлар ва уларнинг фоиз даражалари турлича бўлиши мумкин. Масалан,
♦ нефть-газ саноати корхоналари учун юқоридаги кўрсаткичларга қўшилиши 
ёки бирортасининг ўрнига киритилиши мумкин бўлган модда - асосий 
воситаларнинг қиймати; 
♦ юк транспорти ташкилотлари учун – ташилган юклар хажми; 
♦ савдо корхоналари учун - товарлар айланмаси; 
♦ инвестиция ташкилотлари учун – солиққа тортилгунга қадар фойда вхк. 
Муҳимлик даражаси икки хил ёндашув асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин: 
дедуктив ва индуктив. 
Дедуктив ёндашувда аввал аудиторлик текширувига тортилган молиявий 
ҳисобот бўйича умумий муҳимлик даражаси аниқланади ва сўнгра бу қиймат 
молиявий ҳисоботнинг аҳамиятга молик моддалари ўртасида тақсимлаб чиқилади. 
Индуктив ёндашувда аввал молиявий ҳисоботнинг аҳамиятга молик моддалари 
бўйича муҳимлик даражалари аниқланиб, сўнгра уларнинг йиғиндиси сифатида 
молиявий ҳисобот бўйича умумий муҳимлик даражаси топилади.
Профессор Дж.Робертсоннинг (1993) фикрича назарий жиҳатдан муҳимлик 
даражасига баҳо беришда дедуктив усул маъкулрокдир. 
Муҳимлик даражаси ҳар бир мижоз учун унинг аввалги аудиторлик
текширувлари натижалари, бизнесининг хусусиятлари, ишбилармон доираларда 
унга нисбатан бўлган ишонч даражаси ва бошқа яна бир қатор омилларни ҳисобга 
олган ҳолда алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бу ҳолат аудиторнинг тегишли ишчи 
хужжати билан расмийлаштирилади.
Муҳимлик даражасини дедуктив усулда ҳисоблашга оид мисол келтирамиз. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling