www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023
137
Х = (A/B)*C
Мисол: Аудиторлик текшируви жараёнида Хусусий капиталнинг “Захира
капитали” моддаси бўйича қуйидаги маълумотлар олинди.
А = 10 824 минг сўм
В = 1 757 860 минг сўм
С = 2 510 536 минг сўм
Ечим: Х = (A/B)*C = (10 824 /1 757 860)* 2 510 536 = 15 459 минг сўм
Бундан чиқдики, муҳимлик даражасини аниқлаш учун қабул қилинган “Ялпи
харажатлар” кўрсаткичининг “Сотилган маҳсулот таннархи” моддаси бўйича
хатоликнинг танланма кузатиш натижасида олинган ҳақиқий суммаси 15 459 минг
сўмни ташкил қилади. Бу эса дастлаб режалаштирилган даража ( 17 250 минг сўм)
дан 1 791 минг сўм пастдир.
Шу тариқа молиявий ҳисобот бўйича муҳимликнинг
дастлабки даражасини
аниқлаш учун қабул қилинган бошқа кўрсаткичлар ва уларнинг моддалари бўйича
бузиб кўрсатишларнинг ҳақиқий қийматлари аниқлаб чиқилади.
Ушбу ҳисоб-китобларни “Ялпи харажатлар” кўрсаткичининг бошқа моддалари
бўйича ўтказганимизда улар бўйича аудиторлик текшируви натижаларига кўра
хатоликларнинг ҳақиқий суммаси қуйидагиларни ташкил этди деб фараз қилайлик.
Сотиш харажатлари - 2 010 минг сўм
Маьмурият харажатлари - 2 112 минг сўм
Бошқа операцион харажатлар-8 325 минг сўм
Молиявий харажатлар-5 488 минг сўм
Do'stlaringiz bilan baham: