Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
5. Хулоса
Кўриб турганимиздек, муҳимлик даражаси билан аудит таваккалчилиги 
ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд экан. Лекин, бу боғлиқлик тескари мазмунга 
эга. Яьни, муҳимлик даражаси қанча юқори бўлса аудит таваккалчилиги шунча паст 
бўлади ва аксинча муҳимлик даражаси пастлаб борган сари аудит таваккалчилиги 
даражаси кўтарилиб боради. Демак, агар аудитор аудиторлик текшируви жараёнида 
аниқланган бузиб кўрсатишлар муҳимликнинг дастлабки даражасини пасайтириш 
томонга қайта кўриб чиқишни талаб этади деган фикрга келса, бу ҳолат аудит 
таваккалчилигининг дастлаб белгиланган даражасини қайта кўриб чиқиши 
лозимлигини англатади. Бу ҳолатда халқаро аудит амалиёти аудиторлик 
таваккалчилиги даражасини пасайтиришнинг икки усулидан биридан ёки иложи 
бўлса иккаласидан фойдаланишни тавсия этади.
Биринчи усулга кўра қўшимча аудиторлик таомилларини ўтказиш орқали 
назорат воситалари таваккалчилиги даражасини ва моҳияти бўйича ўтказилиши 
режалаштирилган тестларни туси, муддати ва хажмини ўзгартириш орқали эса 
аниқлай олмаслик таваккалчилиги даражасини пасайтиришни таьминлаши керак.
Иккинчи усулга кўра аудиторлик хулосаси берилгунга қадар тадбиркорлик 
субьекти раҳбариятидан аниқланган муҳим бузиб кўрсатишларни бартараф қилиш 
ва молиявий ҳисоботларни қайта топширилишига эришиш лозим. 
Ва ниҳоят, муҳимлик даражаси бевосита аудиторлик текшируви якунига кўра 
аудит ўтказилган корхонага тақдим қилинадиган аудитор хулосасига таьсир 
кўрсатади. Шунинг учун аудиторлик текшируви натижаларига кўра хулосани 
шакллантириш жараёнида аудиторга мазкур боғлиқликни олишлик тавсия этилади. 
Бу боғлиқликни қуйидаги чизмада кўриш мумкин. 
5-жавдал 
Муҳимлик даражаси ва аудитор хулосаси ўртасидаги боғлиқлик 
Муҳимлик 
даражаси 
Фойдаланувчи томонидан қарор қабул қилиш 
учун аҳамиятлилиги 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling