Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

Иккинчи босқич. Муҳимликнинг дастлабки умумий даражасини ҳисобот 
моддалари ўртасида тақсимлаш. 
Бу босқичда аудитор муҳимликнинг дастлабки умумий даражасини ҳисобот 
моддалари ўртасида тақсимлаб чиқади. Бу амални бажаришни Хусусий капитал 
кўрсаткичи бўйича аниқланган муҳимликнинг дастлабки даражаси (34 000 минг 
сўм)ни унинг алоҳида моддалари ўртасида тақсимлаш орқали тушунтириб ўтамиз.
3-жадвал.
Ялпи харажатлар кўрсаткичи бўйича аниқланган муҳимликнинг дастлабки 
қийматини унинг моддалари ўртасида тақсимлаш тартиби 
Ялпи харажатлар моддаларининг 
номи 
Суммаси, минг 
сўм 
Улуши, % 
Муҳимлик 
қийматини 
тақсимоти, минг 
сўм 
Сотилган маҳсулот таннархи 
3 470 448 
50,74 
17 250 
Сотиш харажатлари 
580 000 
8,48 
2 883 
Маьмурият харажатлари 
360 950 
5,28 
1 794 
Бошқа операцион харажатлар 
1 308 802 
19,13 
6 506 
Молиявий харажатлар 
1 120 200 
16,37 
5 567 
Жами 
6 840 200 
100,00% 
34 000 
Худди шундай тарзда молиявий ҳисоботнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича 
ҳисобланган ягона муҳимлик қийматини уларни ташкил қилувчи унсурлари 
ўртасида тақсимланиб чиқилади. Мана шундай маълумотларга асосланиб аудитор 
текширувга тортилиши кутилаётган молиявий ҳисоботнинг заиф жойлари 
тўғрисида дастлабки маьлумотга эга бўлади ва бу ҳолатларни аудит текшируви 
режасини тузишда эътиборга олади. 
Учинчи босқич. Молиявий ҳисоботнинг алоҳида моддалар бўйича 
муҳимлик даражасининг ҳақиқий қийматини аниқлаш 
Бу босқичда аудитор молиявий хисоботда қатнашаётган ҳар бир модда бўйича 
хақиқатда йўл қўйилган хатоликлар суммаси (Х) ни ҳисоблаб топади.
Агар, ҳақиқий хатолик суммаси танланмадан фойдаланган ҳолда аниқланган 
бўлса, мазкур модда бўйича ҳақиқатда аниқланган хатолик суммаси (А), тестга 
тортилган хужжатлардаги сумма қиймати (В) га тақсимланиб, шу модда бўйича 
тўпламнинг умумий суммаси (С) га кўпайтирилади. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
137 
Х = (A/B)*C 
Мисол: Аудиторлик текшируви жараёнида Хусусий капиталнинг “Захира 
капитали” моддаси бўйича қуйидаги маълумотлар олинди. 
А = 10 824 минг сўм 
В = 1 757 860 минг сўм 
С = 2 510 536 минг сўм 
Ечим: Х = (A/B)*C = (10 824 /1 757 860)* 2 510 536 = 15 459 минг сўм 
Бундан чиқдики, муҳимлик даражасини аниқлаш учун қабул қилинган “Ялпи 
харажатлар” кўрсаткичининг “Сотилган маҳсулот таннархи” моддаси бўйича 
хатоликнинг танланма кузатиш натижасида олинган ҳақиқий суммаси 15 459 минг 
сўмни ташкил қилади. Бу эса дастлаб режалаштирилган даража ( 17 250 минг сўм) 
дан 1 791 минг сўм пастдир.
Шу тариқа молиявий ҳисобот бўйича муҳимликнинг дастлабки даражасини 
аниқлаш учун қабул қилинган бошқа кўрсаткичлар ва уларнинг моддалари бўйича 
бузиб кўрсатишларнинг ҳақиқий қийматлари аниқлаб чиқилади. 
Ушбу ҳисоб-китобларни “Ялпи харажатлар” кўрсаткичининг бошқа моддалари 
бўйича ўтказганимизда улар бўйича аудиторлик текшируви натижаларига кўра 
хатоликларнинг ҳақиқий суммаси қуйидагиларни ташкил этди деб фараз қилайлик. 
Сотиш харажатлари - 2 010 минг сўм 
Маьмурият харажатлари - 2 112 минг сўм 
Бошқа операцион харажатлар-8 325 минг сўм
Молиявий харажатлар-5 488 минг сўм 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling