Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-жавдал.  Муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун аҳамиятли кўрсаткичларни


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

1-жавдал
Муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун аҳамиятли кўрсаткичларни
 
ажратиб олишда қўлланиладиган усуллар 
Ўта 
эътиборли 
модда усули 
Барқарор 
кўрсаткичлар 
усули 
Асосий 
массив усули 
Таваккалчиликка 
мойил 
кўрсаткичлар 
усули 
Оқибати 
муҳим 
кўрсаткичлар 
усули 
1. Ўта эьтиборли модда усули молиявий ҳисоботнинг фойдаланувчилари 
биринчи навбатда эьтибор беришлари мумкин бўлган кўрсаткичларни танлаб 
олишга асосланган. Масалан, акциядорлик жамияларида “Бир акцияга тўғри келувчи 
фойда” кўрсаткичи. 
2. Барқарор кўрсаткичлар усулида асосан ҳисобот даврида ўта сезиларли 
ўзгаришларга мойил бўлмайдиган кўрсаткичлар танлаб олинади. Масалан, 
акциядорлик капитали, молиявий холат тўғрисидаги ҳисоботнинг якуний қиймати, 
узоқ муддатли активлар. 
3. Асосий массив усулида кўрсаткичларни танлашда уларнинг молиявий 
ҳисоботлар умумий қийматидаги улуши эьтиборга олинади. Яьни бу усулда, улуши 
катта бўлган кўрсаткичлар аҳамиятли ҳисобланади. 
4. Таваккалчиликка мойил кўрсаткичлар усулида бошқа кўрсаткичларга 
нисбатан хатоликка йўл қўйилиши юқори бўлган ҳисобот моддалари танлаб 
олинали.
5. Оқибати муҳим кўрсаткичлар усулида хатолик ва четга чиқишларнинг 
мавжудлиги қонунбузарлик билан боғлиқ муҳим оқибатларга олиб келиши мумкин 
бўлган кўрсаткичлар эьтиборга олинади. 
Халқаро аудит амалиётида уларни комбинациялашган ҳолда қўллаш тартиби 
кенг тарқалган. 320-сонли АХСнинг А4 бандига кўра, тадбиркорлик субъектининг 
шароитларига қараб, мақбул деб эътироф этилиши мумкин бўлган кўрсаткичларга 
мисол тариқасида ҳисоботларда акс эттирилган даромад тоифалари, хусусан солиқ 
солингунга қадар бўлган фойда, асосий фаолиятдан жами даромад, ялпи фойда ва 
жами харажатлар, жами капитал ёки активларнинг соф қийматини келтириш 
мумкин.


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
134 
АҚШ профессорлари Аренс Э.А, Лоббек Дж.К (2001) аудит амалиётида 
"муҳимлик" тушунчасидан фойдаланишни бешта босқичга ажратиш маьқул деб 
ҳисоблайдилар: 
1. Муҳимликнинг дастлабки умумий қийматини аниқлаш;
2. Муҳимликнинг дастлабки умумий қийматини ҳисобот моддалари ўртасида 
тақсимлаш; 
3. Молиявий ҳисоботнинг алоҳида моддалар бўйича муҳимлик даражасининг 
ҳақиқий қийматини аниқлаш; 
4. Молиявий ҳисобот бўйича муҳимлик даражасининг умумий ҳақиқий 
қийматини аниқлаш; 
5. Муҳимликнинг ҳақиқий қийматини унинг дастлабки қиймати билан 
солиштириш. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling