Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
III СОН. 2023
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 130 Мазкур масалага муносабат билдирилган АХСларда улар асосида аудиторлик текширувларини ўтказаётган аудиторнинг умумий мақсадлари қуйидагилардан иборат эканлигини таькидланади: ■ аудит ўтказилаётган молиявий ҳисобот умуман олганда фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эканлигига оқилона ишонч ҳосил қилиш; аудиторлик текширувини режалаштириш ва уни амалга оширишда муҳимлик концепциясини тегишли равишда қўллаш; ■ аудиторлик текширувига тортилган молиявий ҳисоботда аниқланган бузиб кўрсатишларни аудиторнинг хулосасига ва тузатилмаган бузиб кўрсатишларни (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолаш. 2. Адабиётлар шарҳи. Халқаро аудит назариясига оид чоп қилинган китобларнинг аксариятида - ”Муҳимлик” (жиддийлик, моддийлик) иборасига молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг энг юқори қийматини англатиб, ундан бошлаб ана шу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилишга қодир бўлмай қолади, деб таьриф берилган. Мазкур масалани ўрганиш молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишлар ҳисоб ходимлари томонидан йўл қўйилган “хато” ёки якка тарзда, аксарият холларда уюшган гурух таркибида амалга оширилган “фирибгарлик” таьсирида юзага келишини кўрсатди. "Хато" ибораси молиявий ҳисоботларда учрайдиган ва маҳсус тарзда амалга оширилмаган нотўғри ёзувлар ва ҳолатларни тавсифлаш учун ишлатилади. Масалан, бузиб кўрсатишларга сабаб бўлувчи хатолар қуйидаги жараёнларда юзага келиши мумкин: а) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун асос бўлган маълумотларни йиғиш ёки уларга ишлов беришдаги хатоликлар (ноаниқликлар); б) бирон-бир сумма ёки очиб бериладиган маълумотнинг тушиб қолдирилиши; в) фактлар тушириб қолдирилиши ёки нотўғри талқин қилиниши натижасида бажарилган ҳисоблаб чиқилган баҳонинг нотўғрилиги; ва г) тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг аудитор асосли эмас деб ҳисоблаётган ҳисоблаб чиқилган баҳолар ёки аудитор мувофиқ эмас деб топган ҳисоб сиёсатининг танланиши ва қўлланиши хусусидаги мулоҳазалари. “Муҳимлик” масаласи аудит назарияси билан шуғулланувчи кўплаб олимларнинг илмий ижодларида ўз аксини топган. Жумладан, профессор М.М.Тўлаходжаеванинг (1998) таьрифига кўра, “Ҳисоботларда фойдаланувчиларни қарорлар қабул қилишда чалғитиши мумкин бўлган, оқибатда бефойда молиявий сарф-харажатлар, нобудгарчиликка ва зарарларга олиб келадиган хато ва тушиб қолдиришлар жиддий, муҳим (моддий) ҳисобланади”. Р.Д.Дўсмурадовнинг (2003) таькидлашича, “Жиддийлик тушунчаси аудитор томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатонинг хажмини ва ўтказиладиган аудиторлик текширувининг кўламини аниқлаш ҳамда тузиладиган аудиторлик хулосасини белгилаш (ижобий ёки салбий) учун бирламчи ва асос бўлувчи манба ҳисобланади”. Аудит назарияси ривожига беҳисоб ҳисса қўшган Америкалик олим Р.Монтгомери (1997) эса, муҳимлик ҳақидаги мулоҳазалар аудитни режалаштириш ва унинг натижаларини баҳолашга таъсир қилади, молиявий ҳисоботнинг тўғри тақдим етилганлигини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таькидлаб кетган. www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 131 Муҳимлик кўрсаткичининг чегараси бўйича профессор Дж. Робертсон (1993) фикр билдирган ва унинг ёзишича аксарият аудиторлар 5-10 фоиз оралиғидаги хатоликларни аҳамиятга молик бўлмаган, муҳим бўлмаган хатоликлар деб қарайдилар. 10 фоиздан юқори бўлган хатоликлар эса муҳим хатоликлар қаторига киритилади. Аудит амалиётида муҳим бўлмаган четга чиқишларнинг даражасини белгилашда қуйидаги кўрсаткич ва миқдорлардан фойдаланишлари мумкинлиги тавсия этилган 1 . - йиллик соф фойдадан- 5% гача; - соф тушумдан- 2% гача; - молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот валютасидан- 2% гача - хусусий капитал қийматидан– 10% гача; - ялпи харажатлар суммасидан – 2% гача. Муҳимлик кўрсаткичига таьсир кўрсатувчи яна бир омил бўлган “Фирибгарлик” тушунчаси бўлиб, бу иборага таьриф “Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш пайтида аудиторнинг фирибгарликка нисбатан вазифалари” деб номланган АХС 240 да келтирилган 2 . Унга кўра, фирибгарлик – раҳбарият, бошқарув юклатилган шахслар, ходимлар ёки учинчи шахслар орасидан битта ёки бир нечта шахслар томонидан алдаш йўли билан асоссиз ва ноқонуний манфаат кўриш мақсадида билиб туриб қилинадиган харакатдир. Ўзбекистон Республикасининг харакатдаги қонунларига кўра хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналарда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш ва тақдим қилинаётган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таьминлаш учун унинг раҳбари жавобгардир. “Хато” ва “Фирибгарлик” ходисалари натижасида молиявий ҳисоботга муҳим бузиб кўрсатишларни тушиб қолишини олдини олиш мақсадида корхона раҳбарияти самарали ички назорат тизимини ташкил қилиши зарур (Қонун, 2016). Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик муомалаларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир. Ички назорат тизимини тўғри ташкил килинганлиги, унинг кенг қамровлилиги, унга билимли ва малакали мутахасислар жалб этилганлиги, уни назоратнинг замонавий техник воситалари билан таьминланганлиги , ҳамда тизим ишини қанчалик самарали йўлга қўйилганлиги корхона фаолияти мобайнида юз бераётган хато ва фирибгарликларни ўз вақтида аниқлаб, кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини ишлаб чиқиш имконини беради. Лекин, аудит амалиёти шуни кўрсатадики, ички назорат тизими қанчалик самарали ишламасин, барибир, хато ва фирибгарликлар таьсирида молиявий ҳисоботга бузилган маьлумотларни тушиб қолиш эҳтимоли сақланиб қолади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling