Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
3. Тадқиқод методологияси.
Мақолани тайёрлаш жараёнида илмий тадқиқоднинг маьлумотларни йиғиш, уларни ўлчаш, таҳлил қилиш усуллари қўлланилди, дедуктив усулдан фойдаланиб молиявий ҳисоботнинг йирик моддалари бўйича муҳимлик даражаси ҳисоблаб 1 https://gaap.ru/articles/metodicheskie_rekomendatsii_ opredelenie_urovnya_sushchestvennosti 2 А ХС 240 “Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш пайтида аудиторнинг фирибгарликка нисбатан вазифалари”, 11-банд www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 132 чиқилди. Бунда аудит бозорида 20 йилдан ортиқ даврда фаолият кўрсатаётган ва аудит жараёнида 5 йилдан буён халқаро стандартларни қўллаб келаётган “Profi Audit” аудиторлик ташкилоти ва бошқа маьлумотларидан фойдаланилди 4. Таҳлил ва натижалар. Халқаро аудит амалиёти аудитор текширувни бошлашдан аввал мижоз корхона ички назорат тизимининг ҳолатига баҳо бериши ва бу орқали текширув учун такдим этилган маълумотларга ишонч билдириш даражасини аниқлаш учун тегишли аудиторлик тартиб-таомилларни белгилаши лозимлигини тақазо этади. 320-сонли АХС нинг 4 бандига кўра, аудитор томонидан муҳимлик даражасини белгилаш профессионал мулоҳаза масаласи ҳисобланади ва молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган эҳтиёжларини аудитор қандай тушунишига боғлиқ бўлади. Ушбу контекстда аудитор фойдаланувчилар хусусида қуйидагиларни тахмин қилиши учун асослар мавжуд: a) улар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида билимга эга, шунингдек молиявий ҳисоботда тақдим этилган ахборотни оқилона даражада қунт билан ўрганишга тайёр; б) улар молиявий ҳисобот муҳимлик даражасидан келиб чиқиб тайёрлангани, тақдим этилгани ва аудит қилинаётганини тушунади; в) улар ҳисоблаб чиқилган баҳолардан фойдаланиш, мулоҳаза юритиш ва бўлғуси воқеаларни кўриб чиқишга асосланган суммаларнинг баҳоланиши ноаниқ эканини тан олади; г) молиявий ҳисоботларда ифодаланган ахборотлар асосида оқилона иқтисодий қарорлар қабул қилади. Аудит амалиётида муҳимлик чегараси молиявий ҳисоботда тузатилмаган ва аниқланмаган бузиб кўрсатишлар йиғиндиси молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражасидан ошиши эҳтимолини қабул қилинадиган даражагача пасайтириш мақсадида белгиланади. Юқорида таькидланганидек муҳимлик концепцияси аудитор томонидан аудитни режалаштиришда, уни амалга оширишда ва якунлаш жараёнида, яьни аниқланган бузиб кўрсатишларни аудиторлик хулосасига ҳамда тузатилмаган бузиб кўрсатишларни (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботларга таъсирини баҳолашда қўлланилади. Аудитни режалаштириш аудит келишуви учун аудит умумий стратегиясини белгилаш ва аудит режасини ишлаб чиқишни назарда тутади. Демак, аудитор маьлум тадбиркорлик субьекти молиявий ҳисоботини ўтказилиши кутилаётган аудиторлик текширувининг умумий стратегиясини белгилаётганда ва аудиторлик текшируви режаси тузаётганда, мазкур молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражасини белгилаши лозим. Аудит амалиётида муҳимлик даражасини ҳам сифат, ҳам юқорида келтириб ўтганимиздек миқдор кўринишида баҳолаш мумкин. Аниқланган камчиликларни сифат кўринишида баҳолашда ушбу четга чиқиш қонунчилик бўйича мазкур хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришдан қанчалик даражада фарқ қилиши, яьни бу ҳолат қонунбузарлик ва молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлигига таьсири нуқтаи назаридан “муҳим” ёки “муҳим бўлмаган” ходиса сифатида текширувга тортилади. Масалан, муҳимлик даражасини сифат кўринишида баҳолаш аудит жараёнида аниқланиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатларга нисбатан қўлланиши мумкин: ■ ҳисоб сиёсатини мавжуд эмаслиги ёки унда акс эттирилган ҳолатларни ҳақиқатга мос келмаслиги; www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 133 ■ қонунчилик ва Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС) талабларига мос тарзда очиб беришларни амалга оширилмаганлиги; ■ фаолиятни узлуксизлиги тўғрисидаги фараздан фойдаланишга асослигини тасдиқловчи баҳолашни амалга оширилмаганлиги ёки бундай баҳолашларни ишончлилик даражасини пастлиги вхк. Муҳимлик даражаси миқдор кўринишида баҳоланганда эса 320-АХС нинг 2- бандида баён қилинганидек, бузиб кўрсатишлар, шу жумладан тушириб қолдиришлар, агар улар ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирликда, оқилона мўлжалларга кўра, фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатиши даражаси ўрганилади. Аудитор муҳимликнинг оқилона даражасини аниқлаб олишда аудит ўтказилиши кутилаётган мижоз корхона молиявий ҳисоботининг аҳамиятли кўрсаткичларини ўзи учун ажратиб олиши лозим. Бунда у аудит назариясида етарлича ёритилган ва амалиётда қўлланиб келаётган қуйидаги усуллардан фойдаланиши мумкин Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling