Режа: Молиявий назорат органлари ва уларнинг вазифалари
Download 89 Kb.
|
Молия мустакил иш
Мавзу: Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибининг назорати. Режа: 1. Молиявий назорат органлари ва уларнинг вазифалари. 2. Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобининг назорати. 3. Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар. Бюджет кодексига мувофиқ Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва унга қарашли ваколатли органлар давлат молиявий назорати органлари ҳисобланади. “Давлат молиявий назорати Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари қисмида тақдим этилган ваколатлар доирасида давлат солиқ ҳизмати органлари томонидан амалга оширилади”.Бу орада, давлат муассасалари ва корпорациялари (унитар корхоналар)нинг бюджетлари (баланс моддаси) деярли молиявий назорат зонасидан ташқари қолади ва фақат прокуратура органларига тақдим этилган шикоятлар ёки ОАВга чиқиб кетган қандайдир бир маълумотлар асосида текширилади. Агар давлат молиявий назорати шаклларининг самарадорлигига тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда улар бироз эскирган бўлиб, молиялаштириш ҳажмлари ва муддатларининг бажарилган ишлар натижаси билан ўзаро боғлиқлик талабларига жавоб бермайди. Хусусан, Бюджет кодексининг 173-моддасига мувофиқ, «Давлат молиявий назорати тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текшириш) ва ўрганиш шаклида амалга оширилади. Давлат молиявий назоратининг турлари қуйидагилардир: – дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган; – жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган; – якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир». Бошқача қилиб айтганда, қонунчилигимизда молиялаштириш шартлилигини натижадорликнинг муҳим индикаторлари кўринишидаги конкрет натижалар (KPI) билан олдиндан боғлайдиган давлат молиявий назоратининг нормалари белгиланмаган. Тўғри, 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган 4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлда қабул қилинган 207-сонли тегишли қарори бор. Бироқ улар фақат давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларига тааллуқли. Амалда KPIни белгилаш бўйича жуда муҳим давлат вазифаси АЖларнинг кузатув кенгашларига юклатилган, улар эса асосан шу АЖ ходимларидан иборат. Ходим қандай қилиб ўз раҳбарига вазифалар қўйиши ва бунда уларнинг бажарилмагани учун ундан сўраши мумкин? Бу иш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мутлақо расман амалга оширилиши тушунарли, у ҳеч қандай ижобий натижага олиб келмайди. Де-факто Ўзбекистон президентига ҳисобот берувчи Ўзбекистон Ҳисоб палатаси анча каттароқ ваколатларга эга. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга кўра қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади: - қабул қилинадиган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини аудит қилиш; - бюджетлар, бюджет тизими маблағлари ва давлат қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва асосли эканини баҳолаш; - мамлакат пул-кредит ва валюта сиёсатининг, Ўзбекистон активлари ва мажбуриятларининг ташқи аудитини ўтказиш, олтин-валюта захираларини ҳамда қимматбаҳо металлари ва қимматбаҳо тошлари билан амалга ошириладиган амалиётларини бошқариш. 2. Буджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ 2011 йилдан 1 январдан молиявий натижаларни шакллантириш белгиланган. Буджет ташкилотларида молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш маълум бир ҳисоборт даврида хўжалик жараёни натижасида ўзига қарашли маблағларни ошиши ёки камайиши юзасидан натижаларни ўрганишни ўз ичига олади. Молиявий натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий молиявий натижа бу фойда, салбий молиявий натижа бу зарар. Буджет ташкилотларида молиявий натижалар деганда ташкилотнинг барча даромадлари (тушумлари, буджет маблағлари бўйича ғазначилик орқали амалга оширган касса ҳаражатлари) ва ҳисобланган барча ҳақиқий ҳаражатларнинг ўзаро солиштирилиши (айланиши) натижасида келиб чиқадиган активнинг соф қиймати тушунилади. Буджет ташкилотларининг молиявий натижаси, яъни активнинг соф қиймати бу ташкилотнинг барча активлари (номаолиявий активлари, молиявий активлари ва дебиторлари)дан унинг мажбуриятларини (кредиторлик қарзларини) айирмаси натижасида ҳосил бўлади. Aктивнинг соф қийматини тўғри, аниқ ва белгиланган тартибда аниқланиши аудитнинг асосий мақсади ҳисобланади. Демак, буджет ташкилотларида молиявий натижаларни аниқлашнинг ва назорат қилишнинг умумий мақсади, ташкилотнинг жорий даврга олган даромадлари ва амалга оширган харажатларини солиштириш орқали унинг соф активлари қийматини аниқлаш, умуман олганда унинг молиявий аҳволига бахо беришдан иборатдир. Қўйилган мақсадга еришиш учун молиявий натижалар назоратини ўтказиш олдига қуйидаги вазифалар қўйилади: - молиявий натижаларни белгиланган тартибда шакллантирилишини текшириш; - молиявий натижалар билан боғлиқ муомалаларга таълуқли бухгалтерия хужжатларни ўз вақтида ҳисоб регистрларида акс еттирилишини текшириш ; - бухгалтерия ҳисобварақларида молиявий натижалар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни аналетик ҳисоб маълумотлари билан таққослаш; - молшиявий натижалар бўйича ҳисоботларни тузиш ҳамда улар бўйича асосланган бухгалтерия ахборотларни шакллантирилганлигини текшириш. Буджет ташкилотларида молиявий натижалар назоратининг манбалари бўлиб барча турдаги даромад ва ҳаражатларни вужудга келишини асословчи бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб реестрлари ва ҳисобот шакллари ҳисобланади. Буджет ташкилотларида амалга оширилган касса ва хақиқий харажатларини текшириш манбаси бўлиб аналитик ҳисоб юритилган 294-сон шаклдаги касса ва хақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтари ҳисобланади. Буджет ташкилотларининг даромадлари бу активнинг соф қийматини (молиявий натижани) ошишига сабаб бўлувчи ташкилот активларини ошиши ёки унинг мажбуриятларини камайишидир. Буни қуйидаги ҳолатлар бўйича асослаш мумкин, жумладан буджет ташкилотларига ҳомийлик маблағларини келиб тушиши натижасида унинг активлари (молиявий активлари) ошади. Мазкур турдаги муомалаларни текширриш учун 112-“Буджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” счётининг дебети ва 262-“Буджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” счётининнг кредити бўйича амалга оширилган ёзувларни асосланганлиги назоратга олинади. Ташкилотнинг мажбуриятларини камайиши кўринишидаги даромадларига буджетдан ташқари маблағлари ҳисобига юзага келган депонент қилинган қарзининг талаб қилиш муддати тугаши муносабати билан ташкилот даромадларига ҳисобланишини айтиш мумкин. Жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ буджет ташкилотларида талаб қилиш муддати тугаган буджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган иш хақи ёки бошқа тўловлар бўйича қарзлар буджет ташкилотининг буджетдан ташқари даромадлари сифатида акс еттирилиши лозим. Мазкур операцияларни ташкириш учун буджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган қарзларни ҳисобдан чиқарилишини 177- “Депонент тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар” счётининг дебети ва 262-“Буджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” счётининнг кредити бўйича амалга оширилган операцияларга асос бўлувчи бирламчи хужжатлар манба сифатида қабул қилинади. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг мажбуриятлари камайди. Буджет ташкилотларининг харажатлари бу активнинг соф қийматини (молиявий натижани) камайишига сабаб бўлувчи ташкилот активларининг камайиши ёки унинг мажбуриятларини ошишидир. Масалан, буджет ташкилотининг асосий воситаларига эскириш ҳисоблаш натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситалари)нинг қолдиқ қиймати камаяди. Мазкур турдаги операцияларни текширишда хақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271 счётларга асос бўлувчи бирламчи хужжатлар манба сифатида қабул қилинади (асосий воситани сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда). Ҳиобланган эскириш суммасини текшириш 020-029 счётларнинг тегишли субсчётларида акс эттиришга асос бўлган бирламчи хужжатлар ва ескириш ҳисоблаш реестрлари ёрдамида амалга оширилади. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситаларини қолдиқ қиймати) камайди. Буджет ташкилотининг молиявий натижаларини текширишда унинг барча даромад турлари ўрганиб чиқилиши керак. Даромадлар алоҳида ҳолда аниқланади, яъни: • буджет маблағлари бўйича; • тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича; • таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича; • буджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича; • буджет ташкилотининг бошқа даромадлар бўйича. Буджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижани текшириш. Буджет ташкилотининг буджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг буджет маблағлари ҳисобига молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида амалга оширилган касса харажатлари (бунда молия йилига қўшимча вақт мобайнида ўтган молия йили учун амалга оширилган касса харажатлари ҳам ҳисобга олиниши лозим) ва мазкур вақт мобайнида буджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Буджет маблағлари бўйича молиявий натижани текширишда “Буджетмаблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда субсётларни очилиш даражаси, уларнинг айланишлари ва асос бўлган бирламчи ҳужжатлар текширилади. Ушбу счет бўйича қуйидаги субсчётлар очилиши керак: 230 “Буджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”; 231 “Буджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар”; 232 “Буджетдан молиялаштириш”. Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун буджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқиқий харажатларни текширишда 231 “Буджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчётининг дебитида ҳисобга олинган ҳаражатлар ҳамда ҳисоб-китоб ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитидаги ёзувлар назоратдан ўтказилади.. Йил охирида 231 “Буджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчёти дебетида акс еттирилган барча хақиқий харажатлар буджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 230 “Буджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетига ёзиб, ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. Буджетдан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловларни текширишда 232 “Буджетдан молиялаштириш” субсчётида акс еттирилган суммалар таҳлил қилинади. Ушбу субсчётнинг дебити бўйича юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларни ҳам текшириш мумкин. Бунда 10 счётнинг тегишли субсчётлари бўйича кредит ёзувлари текширилади. Қуйи ташкилотларда еса, юқори ташкилот томониданмолиялаштириб берилган маблағлар 10 счётнинг тегишли субсчётлари дебети ва 232 “Буджетдан молиялаштириш” субсчётининг кредити бўйича текширилади. Тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича молиявий натижани текшириш. Буджет ташкилотинингтўловларнинг маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг мазкур маблағлари бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари ва ушбу вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичлардир. Тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича молиявий натижани аудит қилишда 24 “Тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда субсётларни очилиш даражаси, уларнинг айланишлари ва асос бўлган бирламчи ҳужжатлар текширилади. Ушбу счет бўйича қуйидаги субсчётлар очилиши керак: 3. 2021 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар мамлакатда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Бунда, Давлат молиявий ресурсларини самарали бошқариш ҳамда давлат маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш борасида ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш назарда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар ички аудит хизматларининг фаолияти халқаро тажрибалар асосида ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади. Шунингдек, Давлат молиявий назорат тадбирлари халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқиладиган миллий стандартларга мувофиқ олиб борилади. Фармонда, халқаро ташкилотлар ва ривожланган давлатлар билан тажриба алмашиш, илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш учун халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш, мутахассисларни бугунги кун талаблари асосида қайта тайёрлаш каби аниқ вазифалар белгиланди. Шу каби, Ҳисоб палатасига Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида – “ташқи аудит тадбирларини режалаштириш ва ўтказишни ташкил этиш”, “молиявий”, “самарадорлик” ва “мувофиқлик” аудитларини ўтказиш каби стандартларни ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Жумладан, Ҳисоб палатасига дастлаб 4 та вазирлик тизимида, кейинчалик эса барча назорат тадбирларини халқаро стандартлар талаблари асосида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини ўтказиш орқали амалга ошириш белгиланди. Яна бир муҳим йўналишлардан бири, Давлат молиявий назоратини амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича ҳам бир қатор янги вазифалар белгиланди. Амалиётда биринчи марта, 2022 йилдан бошлаб Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда, ҳар чоракда камида 2 тадан объектда фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиш тизими жорий этилди. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб борадиган бўлди. Бундан ташқари, давлат молиявий назорати ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ҳисоб палатаси Ҳайъати ташкил этилиб, унинг таркиби тасдиқланди. Ҳайъатга, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш, соҳада халқаро тан олинган услубларни жорий қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалари белгилаб берилди. Фармонга мувофиқ, янги ташкил этилаётган тизимда “Давлат аудити” электрон дастурий комплекси ишга туширилади. Унда барча давлат молиявий назорат тадбирлари рўйхатга олинади, натижаларига доир ҳужжатлар жамланади ва аниқланган ҳолатлар бўйича назорат тадбири олиб борилган ташкилотнинг ёзма фикрлари жойлаштирилади. Бундан ташқари, тизимда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига олий таълим муассасаларини жалб қилиш белгиланди. Шунингдек, Халқаро аудит ташкилотларининг ўқув семинарларида иштирок этиш ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш топширилди. Ходимларни ишга қабул қилишда аудиторлик соҳасида халқаро сертификатлар мавжудлигига устувор аҳамият бериш борасида қатъий вазифалар белгиланди. Фармон билан 2021–2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бюджет тизимида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Давлат бюджети ижросини амалга оширишнинг мукаммал меъёрий ҳуқуқий ва ташкилий асослари яратилди. Давлат бюджети ижросининг ушбу меъёрий ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши бюджет даромадлари ва харажатлари ўзаро мувофиқлигини таъминлаб келмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ўз зарурлигини йўқотмайди. Доимий равишда бюджет маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини таъминлашда бюджет назоратини амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Бюджет тизими бюджетлари ижросини амалга оширишда бюджет назорати тадбирларини оптималлаштириш, назорат текширувларини қисқартириш, масофавий ва профилактик назорат ишларини ташкил этиш долзарб масалалардан саналади. Ўз навбтида, бюджет назоратини амалга оширишда бюджетдан молиялаштирилувчи ташкилотларда профилактика назоратларини ўтказиш ва уларда ички аудит хизматини ташкил этиш бюджет назорати самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Бугунги кунда давлат таълим ва тиббиёт муассасаларида, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкил этилди. Бундан мақсад, бюджетдан молиялаштириш, таълим ва тиббиёт муассасаларида ҳисоб-китоб ва ҳисобот механизмлари шаффофлигини таъминлаш ва такомиллаштириш, шунингдек ахборот технологиялари ва халқаро тан олинган молиявий назорат стандартларини жорий этиш йўли билан бюджет қонунчилиги бузилишлари профилактикаси ва огоҳлантиришга йўналтирилган давлат молиявий назоратини тубдан қайта кўриб чиқишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни таъминлаш учун ички аудит хизматининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва унга оид изланишлар олиб бориш зарурлигини келтириб чиқаради. Бюджет ташкилотларида маблағларнинг мақсадли ва манзилли сарфланишида бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг туб моҳиятини англатади. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнини бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлари тартибга солади. Бюджет ташкилотларида сметаларни тузиш ва уларнинг ижроси, смета ва штат интизомига риоя қилиниши Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, “Ўзбекистон Республикаси бюджетларини тузиш ва ижро этиш қоидалари”, “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ва бошқа норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинади. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома, “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидалар” ва бошқа шу каби норматив ҳуқуқийҳужжатлар билан тартибга солинади. Бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати фаолиятини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмлари ҳамда давлат молиявий назорат тизимларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва юқоридаги ҳужжатлар билан тартибга солинади. Алоҳида таъкидлаш зарурки, бюджет ташкилотларининг ички аудит хизмати юқорида келтириб ўтилган барча ҳужжатларда белгиланган тартиб ва нормативларнинг амалда ижро этилиши, бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботлари ахборотлари шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling