Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-босқич. Молиявий ҳисобот бўйича муҳимлик даражасининг умумий


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

4-босқич. Молиявий ҳисобот бўйича муҳимлик даражасининг умумий 
ҳақиқий қийматини аниқлаш. 
Бу босқичда жами молиявий ҳисобот бўйича муҳимлик даражасининг умумий 
ҳақиқий даражасини ҳисоблаб чиқамиз. Мазкур сумма 
15 458 +2 010 + 2 112 + 8 325 + 5 488 = 33 394 минг сўмга тенг 
Бу эса муҳимликнинг аниқланган дастлабки даражасидан 606 минг сўм (34 000 
– 33 394 ) паст демакдир 
5-босқич. Муҳимликнинг ҳақиқий даражасини унинг дастлабки қиймати 
билан солиштириш. 
Бу 
босқичда 
аудиторлик 
текшируви 
натижаларига 
кўра 
базавий 
кўрсаткичларининг барча моддалари бўйича танланма кузатиш асосида ҳақиқатда 
аниқланган хатоликлар суммалари уларнинг дастлабки қийматлари билан 
солиштириб чиқилади ва тегишли ишчи хужжати тузилади. Бу жараённи “Ялпи 
харажатлар” базавий кўрсаткичи моддалари бўйича амалга ошириш орқали 
тушунтириб ўтамиз. 
4-жадвал. 
Ялпи харажатлар базавий кўрсаткичи бўйича ҳақиқатда аниқланган муҳимлик 
даражасини унинг дастлабки даражаси билан солиштириш
Ялпи харажатлар 
моддаларининг номи 
Дастлабки 
муҳимлик 
даражаси, 
минг сўм 
Ҳақиқий 
муҳимлик 
даражаси, 
минг сўм 
Фарқ суммаси, 
минг сўм 
Сотилган маҳсулот таннархи 
17 250 
15 459 
- 1 791 
Сотиш харажатлари 
2 883 
2 010 
- 873 
Маьмурият харажатлари 
1 794 
2 112 
318 
Бошқа операцион харажатлар 
6 506 
8 325 
1 819 
Молиявий харажатлар 
5 567 
5 488 
- 79 
Жами 
34 000 
33 394 
- 606 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
138 
4-жадвал маьлумотларидан кўриб турганимиздек, аудит натижаларига кўра 
ўрганилаётган кўрсаткичнинг моддалари бўйича ҳам камайиш, ҳам кўпайиш 
томонга фарқ юзага келган. 
Бу ҳолатда ҳақиқатда аниқланган бузиб кўрсатишларга аудиторнинг 
муносабати масаласи ”Аудит жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш” 
номли 400-сонли АХСнинг 6-бандида баён қилинган.Унга кўра: 
Аудитор аудит умумий стратегияси ва аудит режасини қайта кўриш зарурлиги 
ёки зарур эмаслигини аниқлаши лозим, башарти: 
a) аниқланган бузиб кўрсатишлар хусусияти ва уларнинг юзага келиши 
сабаблари аудит ўтказиш жараёнида йиғилган бузиб кўрсатишлар билан жамулжам 
ҳолда муҳим бўлиши мумкин бўлган бошқа бузиб кўрсатишлар ҳам мавжуд бўлиши 
мумкинлигига ишора қилса; ёки
б) аудит ўтказиш жараёнида йиғилган бузиб кўрсатишлар йиғиндиси АХС 320 
га мувофиқ белгиланган муҳимлик даражасига етган бўлса. 
Аудит жараёнида амалда эришиладиган молиявий натижалар давр охирида 
кутилаётган, аввалбошдан молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражасини аниқлаш 
мақсадида фойдаланилган молиявий натижалардан жиддий фарқ қилиши эҳтимоли 
анча катта эканлиги аниқланган бўлса, аудитор дастлабки муҳимлик даражасини 
қайта кўриб чиқади. Бу эса аудит умумий стратегияси ва аудит режасини қайта 
кўриб чиқишга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатда, тегишли аудиторлик ишчи 
хужжатини тузиб қўйиш лозим бўлади. Чунки, 320-сонли АХС нинг 14-моддасида 
“Аудиторлик хужжатлари” деб номланган 230-сонли АХСга таянган ҳолда муҳимлик 
билан боғлиқ қайси ҳолатларда тегишли аудиторлик хужжатларини тузиш 
лозимлиги таькидлаб ўтилган.Жумладан: 
Аудитор аудиторлик ҳужжатларига қуйидаги суммаларни, шунингдек мазкур 
суммаларни аниқлашда кўриб чиқилган омилларни киритиши лозим:
3
a) молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражаси
б) зарур ҳолда, муомалалар, счётлар қолдиқлари ёки очиб бериладиган 
маълумотнинг айрим туркумлари учун муҳимлик даражаси ёки даражалари; 
в) муҳимлик чегараси ; ва
г) аудитни бажаришга қараб (а)-(в) бандларини ҳар қандай тарзда қайта 
кўриш. 
Аудитор аудит ўтказиш жараёнида йиғилган барча бузиб кўрсатишлар 
тўғрисида тадбиркорлик субъекти раҳбариятини ўз вақтида хабардор қилиши 
лозим.
4
Шу билан бирга корхона раҳбариятига аниқланган ҳолатлар юзасидан 
йўлланган тақдимномада аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан бундай 
бузиб кўрсатишларни тузатишни ва тузатишлар киритиб бўлингач, тузатилган ва 
сабабини кўрсатган ҳолда тузатиш киритилмаган муҳим кўрсаткичларнинг ҳар 
бири тўғрисида аудиторга ёзма хабар беришни сўраши лозим.
Айрим ҳолларда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ва, зарур ҳолда, бошқарув 
юклатилган шахслар баъзи бир тузатилмаган бузиб кўрсатишлар бузиб 
кўрсатишлар эмас, деб ҳисоблашлари мумкин. Шу сабабли улар ўз ёзма баёноти 
таърифига қуйидаги сўзларни қўшиб қўйишлари мумкин: “Биз аудиторнинг 
молиявий ҳисоботнинг “...” моддаларида акс эттирилган суммалар бузиб 
кўрсатишлар ҳисобланади деган фикрига қўшилмаймиз, чунки [сабаблар тавсифи]”.
2.
АХС 230, “Аудиторлик хужжатлари”, 8–11 ва A6 бандлар 
4
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 7-банд 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
139 
Бироқ, бундай билдиришни олганлик аудиторни тузатилмаган бузиб 
кўрсатишлар таъсири тўғрисида хулосани таърифлаш заруриятидан озод этмайди


Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудитор хабар қилган барча ёки 
айрим бузиб кўрсатишларни тузатишдан бош тортса, аудитор тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти бузиб кўрсатишларни тузатмаётгани сабабларини аниқлаши 
зарур ва молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бор-йўқлигига баҳо 
бераётганда ҳамда дастлабки белгиланган таваккалчилик даражасини қайта кўриб 
чиқаётганда бу ҳолатни эътиборга олиши лозим.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling